Қандай қилиб ҚҚС тўлаш ва ҳисобот тақдим этиш керак
Тавсияда:
– ҳисоботда тўлдириладиган иловалар;
– ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловани (харидлар, сотувлар, воситачи реестрларини) автоматик равишда шакллантириш;
– қуйидагиларни тўлдириш:
ҚҚС ҳисоб-китобига 2-иловани;
ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловани;
ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловани;
ҚҚС ҳисоб-китобига 3-иловани;
ҚҚС ҳисоб-китобига 6-иловани;
ҚҚС ҳисоб-китобини;
– ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- Президентнинг 30.08.2024 йилдаги ПФ-132-сон Фармони;
- Президентнинг 10.12.2024 йилдаги ПФ-214-сон Фармони;
- ВМнинг 07.11.2024 йилдаги 745-сон қарори;
- иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 03.01.2025 й. АВ рўйхат рақами 2773-10-сон;
- ВМнинг 18.03.2025 йилдаги 168-сон қарори;
- Президентнинг 15.05.2025 йилдаги ПҚ-183-сон қарори;
- ВМнинг 12.06.2025 йилдаги 362-сон қарори;
- Президентнинг 26.06.2025 йилдаги ПҚ-207-сон қарори;
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун.
Солиқ даври ой ҳисобланганлиги сабабли ҚҚС бўйича ҳисоботни ҳар ойда тақдим этинг
. Чет эл юридик шахслари томонидан электрон шаклда кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно. Мазкур ҳолатларда ҳисобот ҳар чоракда тақдим этилади
.
Ҳисоботни ўсиб бормайдиган якун билан ҳисобот ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдиринг ва уни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай топширинг
.
. Мазкур тартиб солиқ ҳисоботларининг кўрсаткичлари ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида, шунингдек солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларидаги интерактив хизматлар орқали шакллантирилишини назарда тутади. Шакллантирилган ҳисобот солиқ тўловчига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 13-санасига қадар тасдиқлаш учун шахсий кабинетига юборилади. Солиқ тўловчи уни тасдиқлайди ёки эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, қайта ишлайди ва кейин солиқ органларига тақдим этади. Агар солиқ тўловчи ҳисоботни солиқ органлари томонидан ҳисобот автоматик тарзда шакллантирилиши учун белгиланган муддатлардан олдин топширса, шакллантирилган ҳисобот унга қайта юборилмайди.2026 йилдан солиқ ҳисоботини янги платформа – «Ягона ҳисоботлар тизими» орқали тақдим этиш мумкин бўлади.
2026 йил давомида платформадан ихтиёрий фойдаланиш мумкин
.
2027 йилдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун, 2028 йилдан барча тадбиркорлик субъектлари учун платформадан фойдаланиш мажбурий бўлади.
ҚҚС бўйича ҳисоботнинг таркибига қуйидагилар киради:
- ҚҚС тўловчи ҳақида маълумот;
- ҚҚС ҳисоб-китоби;
- 1-«Солиқ давридаги товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар» иловаси;
- 2-«Солиқ даврида ҚҚСдан озод қилинадиган ва ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар» иловаси;
- 3-«Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоби» иловаси;
- 4-«Қуйидагилар учун ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактуралар ўрнини босувчи ҳужжатлар) реестри» иловаси:
– харид қилинган товарлар (хизматлар) (кейинги ўринларда – Харидлар реестри) (1-жадвал);
– реализация қилинган товарлар (хизматлар) (кейинги ўринларда – Сотувлар реестри) (2-жадвал);
– воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича реализация қилинган товарлар (хизматлар) (кейинги ўринларда – Воситачи реестри) (3-жадвал);
- 5-илова:
«ҚҚС суммасини тузатиш реестри» (1-жадвал):
– солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек ҚҚС тўлашдан озод этиш бекор қилинганда;
– ўтган календарь йилда импорт қилинган товарлар учун ҳисобот даврида божхона органига тўланган тўлов кечиктирилганлиги муносабати билан;
– Солиқ кодексининг 269–270-моддаларига мувофиқ ҳисобга киритиладиган.
«Солиқ кодексининг 266, 267, 269, 271-моддаларига мувофиқ, илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммаларини тузатиш...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter