Полезное для бухгалтера в ноябре:
15 июнь
• 2023 йил май ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м., СК 407-м. 4-5-қ.);
• 2023 йил июнь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м. 1-2-қ.);
• 2023 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бундан мустасно) (СК 470-м. 3-қ. 1-б., 470-1-м. 8-қ.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади