17 июль

preview

• айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2023 йил август ойидан бошлаб солиқ ҳисобида турган жойи бўйича қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги белгиланган шакл бўйича  хабарномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-1-м. 1-қ.)*. Бунда солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли (СК 470-1-м. 6-қ.). 


Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-қ. СК 86-м. 6-қ.).


Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text191619_17_iyul