Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
Материалда:
– имтиёзни қўллаш учун Мурожаатни кимга юбориш керак → → →
– my3.soliq.uz сайтида Солиқ имтиёзини қўллаш тўғрисида мурожаатни қандай юбориш керак → → →
– Солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаатнинг шаклини қандай тўлдириш керак → → →
Амалиётчи мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Мy3.soliq.uz сайти орқали солиқ органларига Солиқ имтиёзини қўллаш тўғрисида мурожаатни юбориш ва улардан тасдиқнома олиш мумкин.
Мазкур хизмат қандай ишлаши ҳақида Солиқ қўмитасининг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти мутахассислари батафсил тушунтириш беришди.
Имтиёзни қўллаш учун мурожаатни кимга юбориш керак
Барча солиқ имтиёзлари иккита гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳда МХИК бўйича тақдим этиладиган имтиёзлар – булар муайян товарлар ва хизматлар учун тақдим этиладиган ҚҚС бўйича имтиёзлар. Мазкур имтиёзларни қўллаш учун ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМ чекларида товар ёки хизматнинг МХИКини тўғри кўрсатиш муҳимдир.
Бошқа имтиёзлар СТИР бўйича тақдим этилади. Бу – тадбиркорлик субъекти муайян талабларга жавоб берган тақдирда ҳуқуққа эга бўладиган солиқлар бўйича имтиёзлар. Мазкур имтиёзлардан муваффақиятли фойдаланиш учун олдиндан Солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаатни юбориш ва солиқ органларининг маъқуллашини олиш лозим.
«Солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаат» интерактив хизмати қуйидагилар учун мўлжалланган:
- юридик шахслар;
- ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.
Мy3.soliq.uz сайтида Солиқ имтиёзини қўллаш тўғрисида мурожаатни қандай юбориш керак
Бу хизмат тўлиқ my3.soliq.uz сайтида мавжуд. Мурожаатни юбориш учун:
1. Мy3.soliq.uz сайтида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг.
2. «Юридик шахслар учун хизматлар» – «Барча хизматлар» бўлимини, сўнгра «Электрон ҳужжат айланиши» бўлимида – «Юридик шахсларнинг солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаати»ни танланг.
3. «Мурожаатни жўнатиш» иловасини танланг ва очилган шаклни тўлдиринг.
4. Шаклни тўлдиргач, шаклнинг қуйи ўнг бурчагидаги «Жўнатиш» тугмасига босинг.
Натижа қандай бўлиши мумкин
Одатда, солиқчилар имтиёзни қўллаш тўғрисида мурожаатни 15 кун ичида кўриб чиқишади.
Агар сизнинг мурожаатингиз маъқулланса, сизга солиқ ҳисоботлари, ҳисобварақ-фактуралар, онлайн-НКМ бўйича имтиёзни қўллаш тўғрисида маълумотларни тўлдиришда имтиёзни танлашнинг техник имконияти очилади.
Имтиёзни қўллашни рад этишлари ҳам мумкин. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида «Юридик шахсларнинг солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаати» интерактив хизматини танлаган ва «Мурожаатлар рўйхати» иловасига ўтган ҳолда, мурожаатингизни кўриб чиқиш натижасини кўриш мумкин. Агар сизга имтиёзни рад этишса, шу ернинг ўзида сиз рад этиш сабабини топасиз.
Бундан ташқари, саҳифада солиқ имтиёзларидан фойдаланишга тааллуқли масалалар бўйича маслаҳатлашиш мумкин бўлган масъул ходимларнинг телефон рақамлари мавжуд. Тегишли тугмани босган ҳолда маълумотлар pdf форматида юкланади.
Солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаатнинг шаклини қандай тўлдириш керак
1. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг шакли», «Солиқ тури», «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг рақами» устунларини чиқиб келадиган тавсиялардан кераклисини танлаган ҳолда тўлдиринг.
2. «Имтиёз бошланиш санаси», «Имтиёз тугаш санаси» ва «Имтиёз тавсифи» майдонларида маълумотлар автоматик тарзда – имтиёз тақдим этилаётган НҲҲ асосида акс эттирилади.
3. Солиқ органлари ходими, агар у ниманидир аниқлаштириб олиши зарур бўлса, ташкилотингизнинг масъул шахси билан тезкор боғлана олиши учун телефон рақамини кўрсатинг.
4. «Асословчи ҳужжатни танланг» тугмасига босинг ва аризага pdf форматида файл бириктиринг. Имтиёзга боғлиқ ҳолда, бу лицензия, сертификат, шартнома, кадастр ҳужжати ва корхонангиз имтиёз талабларига мувофиқ келишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар бўлиши мумкин.
❖
Қандай қилиб комитентлар ва воситачилар my3.soliq.uz ёрдамида онлайн-НКТни созлашлари кераклиги ҳақида батафсил алоҳида мақолада ўқинг.
5. Имтиёз (солиқ) турига ва вазиятга боғлиқ ҳолда мазкур шаклда қўшимча майдонлар очилади:
- халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг лойиҳалари доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишда ҚҚС.
Шаклда қўшимча майдонлар пайдо бўлади, уларда ташкилот-олувчининг номи, СТИРи, лойиҳанинг рақами, санаси ва мазмунини кўрсатиш лозим. Тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида имтиёзларни белгиловчи НҲҲ ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар кўрсатилган шартномани pdf форматида бириктириш мумкин;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.
Сув фойдаланувчилар фаолиятининг турли соҳалари рўйхати очилади – фаолиятингиз турига мос катакчага белги қўйинг. Тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида сув хўжалиги бўлимининг маълумотномаси, кадастр ҳужжати ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар pdf форматида бириктирилади;
- мол-мулк солиғи ёки ер солиғи.
Қўшимча майдонлар очилади, уларда имтиёз татбиқ этиладиган объектнинг кадастр рақами, имтиёз татбиқ этиладиган кўчмас мулк ёки ер участкаси қиймати ва майдонини кўрсатиш лозим. Тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида лицензия, сертификат, шартнома, кадастр ҳужжати ва бошқа ҳужжатлар pdf форматида бириктирилади.
Агар сиз ташкилотингизга тегишли бир нечта объект бўйича имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эга бўлсангиз, юқорида санаб ўтилган барча маълумотларни ҳар бир объект бўйича киритиш лозим. Қўшимча майдонлар яратиш учун «Қўшиш» тугмасига босинг.
Кўчмас мулкнинг мулкдори ёки майдони ўзгарган тақдирда кадастр маълумотлари бўйича объектга оид маълумотлар автоматик тарзда «Сотиб юборилган ёки ўзгартирилган майдонлар» ойнасига ўтказилади. Бу ҳолда ҳам қўшимча майдонлар очилади, уларда имтиёз татбиқ этиладиган объектнинг кадастр рақамини, мол-мулк ёки ернинг қиймати ва майдонини кўрсатиш лозим. Тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида олди-сотди шартномаси, маълумотнома, кадастр ҳужжати ва бошқа ҳужжатлар pdf форматида бириктирилади.
Эътибор беринг
Солиқ қўмитаси огоҳлантиради: ҳатто солиқ тўловчига муайян имтиёзни қўллашнинг техник имконияти тақдим этилган тақдирда ҳам, солиқ тўловчининг ўзи унинг тўғри қўлланилиши учун жавобгар бўлади.
Агар солиқ тўловчи имтиёз ҳуқуқини суиистеъмол қилган бўлса, у қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилинганидан кейин зарарни бюджетга қоплаб бериши ҳамда пеняни тўлашига тўғри келади.