17 август

preview

 

• айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб солиқ ҳисобида турган жойи бўйича белгиланган шаклда қатъий миқдорда солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ*.

Бунда солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли.

 


* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7–8-қ. СК 86-м. 6-қ.)

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.