15 сентябрь

preview

 

• 2023 йил август ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади;

 

• 2023 йил сентябрь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади;

 

• 2023 йил август ойи учун айланмадан олинадиган солиқ (шу жумладан қатъий белгиланган суммада) ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно);

 

• айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2023 йил октябрь ойидан бошлаб солиқ ҳисобида турган жойи бўйича белгиланган шаклда қатъий миқдорда солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ.

Солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 иш куни олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига бу ҳақда хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли (СК 470-1-м. 6-қ., СК 5-м. 7-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.