23 сентябрь

preview

 

• 2023 йил сентябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди (СК 340-м. 7-қ.).

Жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди (СК 340-м. 8-қ.).

* 23 сентябрь шанба кунидан кўчирилади (СК 86-м. 6-қ.). 

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.