Ўзбекистонда меҳнат таътилидан қандай чақириб олиш мумкин
Тавсияда:
– ходимни меҳнат таътилидан қандай тўғри чақириб олиш мумкин;
–таътилнинг чақириб олиш билан боғлиқ бир қисмини пул компенсацияси билан қандай алмаштириш мумкин;
– меҳнат таътилидан қачон чақириб олиш мумкин эмас;
– меҳнат таътилидан чақириб олишни қандай расмийлаштириш керак;
– меҳнат таътилидан неча марта ва қайси кунга чақириб олиш мумкин.
Ходимни меҳнат таътилидан қандай тўғри чақириб олиш мумкин
Ходимни ҳар йиллик меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкин, аммо буни Меҳнат кодекси 232-моддаси қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириш керак. Таътилдан чақириб олиш ташаббуси билан ҳам иш берувчи, ҳам ходимнинг ўзи чиқиши мумкин.
Ходимни чақириб олишдан иш берувчи манфаатдор бўлганида ходимни чақириб олиш учун ундан розилик олиниши керак. Ходим розилигисиз уни чақириб олиш қоидабузарлик ҳисобланиб , иш берувчининг мансабдор шахсини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.
Ходим ишга таътилдан муддатидан аввал чиқишдан бош тортса, бу меҳнат интизомининг бузилиши сифатида кўрилиши мумкин эмас. Мазкур вазиятда ходим иш берувчига бўйсунмасликка тўла ҳақлидир