15 ноябрь

preview

 

• 2023 йил октябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади;

 

• 2023 йил ноябрь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган  санадан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади;

 

• 2023 йил октябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ, шу жумладан қатъий белгиланган суммада, ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Бу ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўловчиларга тааллуқли эмас.

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text194201_15_noyabr2