Полезное для бухгалтера в ноябре:
ҚҚС тўловчилари қатори кенгайтирилди
Чет эллик якка тартибдаги тадбиркорлар ҚҚС тўловчиларига айланишди. Бу 28.12.2023 й. ЎРҚ-891-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан назарда тутилган.
Чет эл давлат қонунчилигига мувофиқ тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар 2024 йил 1 январдан бошлаб чет эл юридик шахслари билан бир қаторда Ўзбекистонда ҚҚС тўловчилари ҳисобланади, агар:
1) улар унинг ҳудудида товарлар (хизматлар)ни реализация қилса;
2) республика ҳудуди ушбу товарларни (хизматларни) сотиш жойи деб эътироф этилса .
ҚҚС тўловчилари орасида чет эллик якка тартибдаги тадбиркорларнинг йўқлиги . маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар учун солиқ солишнинг турли шартларига олиб келган.
Мисол учун, ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган маҳаллий якка тартибдаги тадбиркор график дизайн хизматларини кўрсатишда ҚҚС тўлайди. Бунда чет эллик тадбиркор томонидан кўрсатилган худди шундай хизматларга ҚҚС солинмаган.
Ушбу норманинг жорий этилиши чет эллик ва маҳаллий якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир хил солиқ солиш шартларини яратади.
Buxgalter PROда – Солиқ кодексига 2024 йилда киритилган барча ўзгартиришлар.