17 январь

preview

 

• айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2024 йил февраль ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ. Хабарнома ДСҚда белгиланган шакл бўйича солиқ ҳисобига турган жойи бўйича кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин топширилади (СК 470-1-м. 1-қ.).

Бунда солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври (календарь йил) бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли (СК 470-1-м. 6-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.