Ноль ставкали ҚҚСни қачон қўллаш мумкин

04.01.2024
author avatar

Дильшод СУЛТАНОВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ноль ставкали ҚҚСни қўллаш:
       экспорт операциялари бўйича;
       Ўзбекистоннинг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш хизматлари бўйича;
       халқаро ташиш билан боғлиқ хизматлар бўйича;
       дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга товарлар (хизматлар) реализация қилинганда.

 

Ноль ставка қуйидагиларни англатади:

  • бундай ставка бўйича ҚҚС солинадиган реализация айланмасига ҚҚС ҳисобланмайди;
  • бундай айланмада фойдаланиш учун харид қилинган товарлар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинади.

Шундай қилиб, ҳисобга олиш мақсадида реализация бўйича «ноль» ставкали айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади.

Ноль ставкали ҚҚСни қуйидагиларни реализация қилишда қўлланг :

  • товарлар экспортида;
  • илгари қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган товарларни;
  • божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган (ҳосил бўлган) товарлар (қайта ишлаш маҳсулотлари, чиқиндилар ва (ёки) қолдиқлар)ни;
  • божхона ҳудудида қайта ишлаш учун божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларни;
  • чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан то Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёки транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;
  • халқаро ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни;
  • Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилган ашё-анжомларни. Ушбу ҳолатда  ҳаво кемаларидан рисоладагидек фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари ашё-анжомлар деб эътироф этилади;
  • сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан бундай хизматлар уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан аҳоли номидан, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинмалари томонидан сотиб олинганда;
Внимание
2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ушбу коммунал хизматлар бўйича ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси бекор қилинади  .

 

  • уларни сотиб олишга ваколатли органга қимматбаҳо металларни, агар ушбу металларни ишлаб чиқарувчиси бўлсангиз.
Эътибор беринг
Ноль ставкали ҚҚС фақат товар (хизмат)лар реализация жойи Ўзбекистон деб эътироф этилган ҳолатларда қўлланилади. Реализация қилиш жойи СК 240 ва
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro