Иш берувчининг қайси харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди

08.01.2024
author avatar

Умид ХАМРОЕВ

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда

– ходимларни сут, газланган сув, даволаш-профилактика озиқ-овқати, ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
– касаба уюшмаларига бадаллар ҳисобидан тўловлар;
– фавқулодда ҳолатларда моддий ёрдам;
– ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб қайтиш;
– диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шунингдек ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш;
– махсус кийим-бош ва пойабзал, ходимларни озиқ-овқат билан таъминлаш;
– ходимни бошқа ҳудудга ишга ўтказиш;
– хизмат сафари харажатлари;
– меъёрий компенсация тўловлари;
– меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш;
– боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан тўловлар;
– прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш;
– ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг истеъдодли ва иқтидорли фарзандларини бепул ўқитиш;
– ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
– бонус дастурлари;
– фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, жамғармалар ёрдамлари.

 

Иш берувчининг ходимлари фойдасига қилган алоҳида харажатлари ходимларнинг даромади ҳисобланмайди. Бундай тўловлар учун муҳим омил ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ҳисобланади, чунки айни бир хил тўловлар турли вазиятларда ёки даромад бўлиши, ёки солиқ солиш мақсадларида даромад сифатида қаралмаслиги мумкин. Солиқ агенти бўлган иш берувчининг солиқ тўловчи ходимнинг даромадлари ҳисобланмайдиган харажатлари Солиқ кодексининг
369-моддаси 3-қисмида келтирилган.

Бундай харажатлар рўйхати, уларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек уларни жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида тан олмасликка ёрдам берувчи ҳужжатлар ҳақида «Ходимнинг даромадлари ҳисобланмайдиган иш берувчининг харажатлари» тавсиясида қаранг.

Жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайдиган иш берувчининг харажатларини батафсил кўриб чиқамиз.

1. Меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш бўйича харажатлар

Ушбу харажатларга ЖШДС солинмаслиги учун ташкилотингиз қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя этиши лозим. Аввало меҳнат шароитлари ноқулай бўлган иш ўринлари рўйхатини белгилаб олиш лозим. Бунинг учун иш ўринларини аттестациядан ўтказинг, ушбу жараёнда меҳнат шароити ноқулай бўлган иш ўринларини аниқлайсиз .

Кейин жамоа келишувида (шартномасида) бундай ишлар рўйхатини, белгиланган товарлар билан таъминлаш шартларини, тарқатиш меъёри, тартибини белгилаб қўйинг. Агар корхонангизда жамоа келишуви (шартномаси) мавжуд бўлмаса, уларни касаба уюшмаси билан келишган ҳолда белгиланг 

Эътибор беринг
Аттестация ўтказиш даврийлигини ўзингиз белгилайсиз, бироқ у ҳар 5 йилда камида бир марта...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro