25 март

preview

 

• 2024 йил март ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 340-м. 2-қ.) (23 мартдан кўчирилади).

Ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди (СК 340-м. 7-қ.). Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди (СК 340-м. 8-қ.).

 

• чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан 2023 йил учун молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (Низомнинг 2-б., АВ рўйхат рақами 942, 3.07.2000 й.);

 

• 2024 йил февраль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (Низом 17-б., АВ рўйхат рақами 2836, 03.11.2016 й.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.