Мижозларни алкоголь билан кечки овқатга таклиф қилдингиз: солиқ оқибатлари қандай бўлади

preview

“Компаниямизнинг сотув бўлими ходимлари масалаларни муҳокама қилиш ёки муаммоларни ҳал қилиш учун мижозлар билан учрашишади. Улар кўпинча мижозларни бирга тушлик қилишга таклиф қилишади (шу жумладан алкоголли ичимликлар билан меҳмон қилишади). Агар компаниямизга ҳамкорлар ёки бошқа компаниялар ташриф буюришса, биз уларни ҳам кечки овқатга (шу жумладан вино, ичимликлар ва ҳоказо) таклиф қиламиз.

1. Компания мижозларни жалб қилиш учун таомларга (шу жумладан спиртли ичимликларга) харажатларни амалга ошириши мумкинми?

2. Агар ходим мижозни кечки овқат билан меҳмон қилиш учун хизмат сафарига борса, унга хизмат сафари харажатларини тўлаш мумкинми? Ёки кечки овқатга корпоратив карта орқали ҳақ тўлаш мумкинми?”

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб беради:

 

Материалларимизни телеграм-каналда кузатиб боринг.

 

– Мижоз билан кечки овқат, тушлик қилишга харажатларни вакиллик харажатларига киритиш мумкин, бироқ сиз уларнинг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини тасдиқлашингиз керак.

 

1. Ҳа, тижорат ташкилоти бундай харажатни амалга ошириши мумкин.

Корхона ҳамкорлик ўрнатаётган ёки ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаётган шахсларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатишга доир харажатлар вакиллик харажатлари жумласига киради. Амалдаги Солиқ кодексида вакиллик харажатлари тушунчаси мавжуд эмас. Шу боис уларнинг иқтисодий жиҳатдан оқланганлигини асослаш учун ҳисоб сиёсатида бундай харажатларнинг мақсади ва рўйхатини белгиланг. Корхонада бундай харажатлар ва уларнинг суммалари иқтисодий жиҳатдан оқланганлигининг далиллар базаси бўлиши керак.

 

ЖШДС

Корхонанинг вакиллик харажатларига доир харажатлари ушбу тадбирда иштирок этган жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди .

 

Фойда солиғи

Агар вакиллик харажатлари иқтисодий жиҳатдан оқланган бўлса, яъни даромад олиш ёхуд бизнесни сақлаб туриш ёки ривожлантириш билан боғлиқ бўлса, фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланади .

 

ҚҚС

Вакиллик харажатлари учун хизматлар ва товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммалари ҳисобга олинмайди .  Амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаган мақсадларда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиб олишда тўланган ҚҚС суммалари ҳисобга олинмаслиги алоҳида кўрсатилган .

2. Энди мижозни кечки овқат билан меҳмон қилиш учун ходимни хизмат сафарига юбориш масаласига доир. Мумкин, агар бу корхонанинг ишлаб чиқариш зарурияти билан боғлиқ бўлса ва хизмат сафарига доир топшириқда назарда тутилган бўлса.

Хизмат сафарига юборишда қуйидагиларга харажатлар вакиллик харажатларига киради :

  • вакилларнинг (қатнашчиларнинг) расмий қабули (нонушта, тушлик ёки шунга ўхшаш тадбирлар)ни ўтказиш;
  • уларнинг транспорт таъминоти;
  • музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш;
  • ташкилот штатида бўлмаган таржимон хизматига ҳақ тўлаш.

Қуйидагилар кўрсатилган ҳолда тасдиқловчи бошланғич ҳужжатлар мавжуд бўлганда вакиллик харажатларини давр харажатларига киритинг:

  • расмий қабулни ўтказиш учун асос;
  • ўтказиш санаси ва жойи;
  • таклиф қилинган шахслар ва қатнашчилар сони;
  • уларнинг транспорт таъминоти;
  • музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш;
  • таржимон хизматига ҳақ тўлаш;
  • вакиллик харажатларининг хорижий валютадаги суммаси.

Тўлов усулини корхонангиз танлайди: корпоратив карта орқали ёки харажатларни ҳисобварақ-фактуралар ёки чеклар асосида қоплаб беради.

 

Экспертнинг тавсиялари

Агар корхона раҳбарияти ёки унинг ходимлари мунтазам корхона ҳисобидан тушлик, кечки овқат тановул қилишса ва спиртли ичимликлар ичишса, бундай харажатлар вакиллик харажатларига киритилмаслиги керак. Иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослаш учун ҳисоб сиёсатида вакиллик харажатларининг мақсади ва рўйхатини белгилаш жуда муҳимдир. Сиз сметаларни тасдиқлашингиз ва кўрсатилган харажатлар улардан кутилаётган иқтисодий самара келтиришини таҳлил қилишингиз лозим.

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text199691_mijozlarni_alkogol_bilan_kechki_ovqatga_taklif_qildingiz_soliq_oqibatlari_qanday_buladi