Полезное для бухгалтера в ноябре:
20 август
• ҚҚС тўловчи солиқ агентлари томонидан 2024 йил июль ойи учун қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни:
– чет эл шахсларидан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);
– давлат мулки билан операциялар бўйича (СК 256-м.).
ҚҚС тўловчи бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар (СК 273-м.);
• 2024 йил июль ойи учун ҚҚС ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 273-м. 1-4-қ.);
• 2024 йил июль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлар бўйича солиқ суммаси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни (қатъий белгиланган миқдорда айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно, улар ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган) (СК 345-м. 5-6-қ., 470-1-м. 8-қ.). Солиқнинг ўзи дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай бюджетга тўланади;
• 2024 йил июль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ суммалари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);
• солиқ даври учун солиқ суммаси 200 БҲМдан ортиқ бўлган, айланмадан солиқ тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2024 йил август ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (СК 448-м. 3-қ.).
Солиқ даври учун солиқ суммаси 200 БҲМдан кам бўлган, айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• 2024 йил июль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 454-м. 3-4-қ.).