20 декабрь

preview

 

• 2024 йил ноябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 273-м. 1-4-қ.).

 

•  2024 йил ноябрь ойи учун ҚҚС тўловчи солиқ агентлари томонидан ҚҚС бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 273-м. 1, 2-қ.):

– чет эл шахсларидан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);

– давлат мулки операциялари бўйича (СК 256-м.).

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.).

 

•  Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (СК 448-м. 3-қ.):

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган юридик шахслар – 2024 йил декабрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўладиган айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар – 2024 йил IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил IV чораги учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни (СК 432-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида солиқ тўлайди (январь учун – 20 январдан кечиктирмай);

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил IV чораги учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни (СК 417-м. 6-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлайди;

 

• солиқ агентлари томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқнинг ўзи норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);

 

• солиқ агентлари (ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқнинг ўзи дивидендлар ва фоизлар тўланадиган санадан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 5-6-қ., 470-1-м. 8-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (СК 454-м. 3–4-қ.);

 

• ҚҚС тўловчилар томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни (23.11.2019 й. 943-сон  ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text204602_20_dekabr3