Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади
«Корхона ходими касал бўлиб, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган. Унинг биринчи никоҳидан боласи бор, унга алимент тўлайди. Ҳозирги никоҳда ҳам икки фарзанди бор. Ушбу ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қанча миқдорда тўланади?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал - «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган, уни истисно тариқасида эълон қиламиз.
Мутахассисларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш имкониятини расмийлаштиринг.
– Қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар, ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади
.
«Қарамоғида турган» «боқувида» деган маънони англатади ва ёлғиз она (ота) ёки болани фақат тўлиқ оилада тарбиялаш таърифларини ўз ичига олмайди.
«Қарамоғида туриш» тушунчаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасида белгиланган.
«Ушбу Қонуннинг 19-моддасида кўрсатиб ўтилган оила аъзолари, агар улар марҳумнинг тўлиқ боқувида бўлган ёки ундан ёрдам олиб турган бўлсалар, бу ёрдам улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса, марҳумнинг қарамоғида турган деб ҳисобланадилар».
Тегишинча, 16 (ўқувчилар учун – 18) ёшга етмаган уч ва ундан ортиқ болаларининг қарамоғида туриши болаларнинг тўлиқ боқуви ёки уларга доимий ва асосий тирикчилик манбаи бўлган моддий ёрдам кўрсатишни англатади. Оила ягона ишлайдиган ота-онадан ёки ота-она ишлайдиган тўлиқ оиладан иборатми ёки гап бола таъминоти учун алимент тўлайдиган ота-онадан иборатми, бунинг аҳамияти йўқ. Бундай ҳолда ҳар бири қарамоғида турган ўз болалари учун боқувчи бўлади.
Кўриб чиқилаётган ҳолатда, агар ходимнинг учала фарзанди 16 ёшга (ўқувчилар – 18 ёшга) етмаган бўлса, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
Мавзуга доир фойдали тавсиялар:
- Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик варақаси) бўйича нафақа қандай ҳисобланади;
- Касаллик нафақасини қачон ва қандай тўлаш керак;
- Иш ҳақи ўзгарганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини (касаллик таътилини) қандай қайта ҳисоблаш керак;
- Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик варақаси) бўйича нафақа бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади;
- Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик варақаси) бўйича нафақа бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади.
![]()