12 май

preview

 

• умумий овқатланиш ва чакана савдо корхоналари томонидан 2025 йил май ойи учун алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлаш (СК 460-м. 6-қ.).

 

• 2025 йил апрель ойи учун акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 292–293-м.);

 

• Марказий депозитарий томонидан 2025 йил апрелда ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш (СК 133-м. 12-қ.);

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил май учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• 2025 йил май ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан тўлаш (СК 432-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.

 

• 16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-онадан бирига қўшимча дам олиш куни учун юридик шахс харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун 2025 йил апрель ойи учун ариза тақдим этиш (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚга 1-илова 45−46-б.).

Эслатиб ўтамиз: 16 ёшгача бўлган ногирон болани табиялаётган ота-онадан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ойда бир қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди (МК 399-м.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text208078_12_may