20 май

preview

 

• 2025 йил апрель ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1–4-қ.);

 

• 2025 йил апрель ойи учун солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1, 2-қ.):

– хорижий шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);

– давлат мулки билан операциялар бўйича, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларини ҳам ўз ичига олган давлат мулкини реализация қилиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).

ҚҚС тўловчи бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);

 

• солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар томонидан 2025 йил май ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш (СК 448-м. 3-қ.).

Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• солиқ агентлари томонидан норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ бўйича 2025 йил апрель ойи учун ҳисобот тақдим этиш.

Солиқ норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1–2-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2025 йил апрель ойи учун дивиденд ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш (ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган қатъий суммада айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 345-м. 5-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).

Солиқ дивиденд ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан 2025 йил апрель ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш (СК 454-м. 3–4-қ.);

 

• 2025 йил апрель ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил апрель ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 май (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text208082_20_may2