16 июнь

preview

 

• 2025 йил май ойи учун ШЖБПҲга бадаллар бўйича реестрларни тақдим этиш ва тўлаш (Низом 6-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577, Низом 9-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577).

 

• 2025 йил май ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлаш.

ЖШДС солиқ тўловчига даромад тўланаётган пайтда тўланади, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмаслик керак (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 407-м. 4-5-қ.).

 

• 2025 йил июнь ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлаш.

Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлайдилар (СК 392-м. 1-2-қ.);

 

• 2025 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва уни тўлаш (қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 470-м. 3-қ. 1-б., СК 470-м. 4-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).

Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган (СК 470-1-м. 8-қ.). Бунда улар солиқни календарь ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ҳар ойда тенг улушларда тўлайдилар (СК 470-1-м. 10-қ.);

 

• 2025 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил июлдан бошлаб қатъий суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида хабарнома тақдим этиш (СК 470-1-м. 1-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text208621_16_iyun1