Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
21 июль
• 2025 йил июнь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1–4-қ.);
• солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил июнь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1–2-қ.):
– хорижий шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);
– давлат мулки билан операциялар бўйича, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари операцияларини ҳам ўз ичига олган давлат мулкини реализация қилиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).
ҚҚС тўловчи бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);
• 2025 йил II чорак учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 339-м. 5-қ., СК 340-м.).
Бюджет ташкилотлари ва истеъмол кооперативларидан ташқари нодавлат нотижорат ташкилотлари фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини фақат солиқ даври (календарь йили) якунлари бўйича тақдим этадилар. Агар ўтган солиқ даври якунлари бўйича солиқ тўловчининг жами даромади бўлмаса, солиқ ҳисоботини тақдим этиш шарт эмас (СК 339-м. 6-қ.).
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар солиқ ҳисоботини тақдим этади ва фойда солиғини йилда 1 марта – ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўлайдилар (СК 480-м.);
• айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар томонидан солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган, 2025 йил июль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш.
Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлайдилар;
• солиқ агентлари томонидан норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича 2025 йил июнь ойи учун ҳисобот тақдим этиш.
Солиқ норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1–2-қ.);
• хорижий юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга электрон шаклда хизмат кўрсатиш бўйича 2025 йил II чорак учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 280-м., СК 281-м.).
Хорижий юридик шахслар томонидан юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритаётган норезидентларга электрон хизматлар кўрсатилганда ҚҚСни бундай хизматлар харидорлари – солиқ агентлари тўлайди ва ҳисобот тақдим этади (СК 278-м. 4-қ.);
• солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлар суммасидан олинадиган солиқ бўйича 2025 йил июнь ойи учун ҳисобот тақдим этиш (қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари бундан мустасно) (СК 345-м. 5-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).
Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);
• юридик шахслар томонидан 2025 йил июнь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш (СК 454-м. 3–4-қ.);
• фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича махсус рента солиғини 2025 йил II чорак учун ҳисобот тақдим этиш ва уни тўлаш (солиқ базаси – рента даромади мавжуд бўлганда) (СК 454-7-м.).
Рента зарари мавжуд бўлганда ҳисобот йилда бир марта – солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади;
• ҚҚС тўловчилари томонидан 2025 йил июнь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил июнь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 июль (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).