Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
20 август
• 2025 йил июль ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1–4-қ.);
• солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил июль ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1–2-қ.):
– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);
– давлат мулки билан операциялар бўйича, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари операцияларини ҳам ўз ичига олган давлат мулкини реализация қилиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).
ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);
• айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар томонидан солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган, 2025 йил август ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 448-м. 3-қ.).
Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлайдилар;
• солиқ агентлари томонидан 2025 йил июль ойи учун норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш (СК 355-м. 1-қ.).
Солиқ норезидентга даромадлар тўланган куннинг эртасидан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 2-қ.);
• солиқ агентлари томонидан 2025 йил июль ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 345-м. 5-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).
Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);
• юридик шахслар томонидан 2025 йил июль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш (СК 454-м. 3–4-қ.);
• ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил июль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил июль ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).