Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
22 сентябрь
• 2025 йил август ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1–4-қ.);
• солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил август ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1-2-қ.):
– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);
– давлат мулки билан операциялар бўйича, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари операцияларини ҳам ўз ичига олган давлат мулкини реализация қилиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).
ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);
• сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш (СК 448-м. 3-қ.):
–айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар томонидан солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган, 2025 йил сентябрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – 2025 йил III чорак учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;
• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини 2025 йил III чорак учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш (СК 432-м. 1-қ.);
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар (СК 432-м. 1-қ.).
• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил III чорак учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар бўнак тўловларни ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар (СК 417-м. 6-қ.).
• солиқ агентлари томонидан 2025 йил август ойи учун норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш.
Солиқ норезидентга даромадлар тўланган куннинг эртасидан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);
• солиқ агентлари томонидан 2025 йил август ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 345-м. 5-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).
Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);
• юридик шахслар томонидан 2025 йил август ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш (СК 454-м. 3-4-қ.);
• ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил август ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил август ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 сентябрь (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).