10 ноябрь

preview

 

• 2025 йил ноябрь ойи учун қуйидаги ҳуқуқлар бўйича йиғимларни тўлаш (СК 460-м. 6-қ.):

– чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш;

– пиво ва пиво ичимликларининг чакана савдоси;

– тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси.

 

• 2025 йил октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш (СК 292–293-м.);

 

• Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2025 йил октябрь ойи давомида ўзи ва инвестиция воситачилари рўйхатга олган акциялар билан тузилган битимлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш (СК 133-м. 12-қ.);

 

• Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай, йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• Айланмадан солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 432-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағлар (нафақа) олиш учун 2025 йил октябрь ойи учун ариза тақдим этиш (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚга 1-илова 45-46-б.).

16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онанинг бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади. Шу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди (МК 399-м.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text211551_10_noyabr3