20 ноябрь

preview

 

• 2025 йил октябрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1–4-қ.);

 

• солиқ агентлари  – ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил октябрь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1-2-б.):

- чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);

- давлат мулки билан боғлиқ операциялар бўйича, бундан давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш операциялари мустасно (СК 256-м.).

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);

 

• солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ортиқ бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 448-м. 3-қ.).

Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва ЯТТлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• солиқ агентлари томонидан 2025 йил октябрь ойи учун норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2025 йил октябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 345-м. 5-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).

Солиқ дивидендлар ва фоизлар тўланган санадан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан 2025 йил октябрь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш (СК 454-м. 3-4-қ.).

 

• ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил октябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илованинг 38-1-банди, СК 273-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил октябрь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни  –  2025 йил 15 ноябрь (17 ноябрга кўчирилди, чунки 15 ноябрь – шанба**) (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text211553_20_noyabr3