22 декабрь

preview

 

• 2025 йил ноябрь ойи учун ҳисоботни тақдим этиш ва ҚҚС тўлаш (СК 273-м. 1-4-қ.);

 

• ҚҚС тўловчиси бўлган солиқ агентлари томонидан ҳисоботларни тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1-2-б.):

– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);

– давлат мулки билан боғлиқ операцияларга, бундан давлат мулкини, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича операциялар мустасно (СК 256-м.).

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш (СК 448-м. 3-қ.):

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан – 2025 йил декабрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш;

– солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - 2025 йилнинг IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш;

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йилнинг IV чораги учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш (СК 432-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган солиқ тўловчилар солиқни ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида (январь ойи учун - 20 январдан кечиктирмай) тўлайдилар;

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йилнинг IV чораги учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар бўнак тўловларини ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида (январь ойи учун – 20 январдан кечиктирмай) тўлайдилар;

 

• солиқ агентлари томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган куннинг эртасидан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1-2 қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 345-м. 5-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади;

 

• юридик шахслар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш (СК 454-м. 3-4-қ.).

 

• ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илованинг 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил ноябрь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 декабрь (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова, 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text212140_22_dekabr