Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
9 январь
• 2025 йил декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни тўлаш (СК 390-м. 2-қ., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон 6-б.).
Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар даромад тўланган ой тугаганидан кейин 5 кун мобайнида тўланади.
• 2026 йил январь ойи учун қуйидаги ҳуқуқлар бўйича тўловларни тўлаш (СК 460-м. 6-қ.):
– чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш;
– пиво ва пиво ичимликларининг чакана савдоси;
– тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси.
Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.