Пригодятся в феврале материалы экспертов:
10 февраль
• 2026 йил январь ойи учун ҳисоботларни топшириш ва акциз солиғини тўлаш (СК 292–293-м.);
• Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2026 йил январь ойида ўзи ва инвестиция воситачилари рўйхатга олган акциялар бўйича тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш (СК 133-м. 12-қ.);
• 2026 йил январь ойи учун 16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш мақсадида Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун ариза тақдим этиш (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚга 1-илова 45−46-б.);
• Айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил февраль ойи учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).
Айланмалдан олинадиган солиқни тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;
• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил февраль ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 432-м. 1-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.