IT-компания хизматлари таннархини қандай аниқлаш мумкин

preview

«Компания IТ хизматларини кўрсатади. Ўтган йил давомида бухгалтер сотилган хизматлар таннархини шакллантирмаган: калькуляция тузилмаган, таннарх ҳисоб-китоби амалга оширилмаган. Даромадлар шартномада ва сотиш учун ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган суммада акс эттирилиб, кейинчалик 63 ва 40-ҳисобварақлар ёпилган.

Солиқ ҳисоботларида тўғри акс эттириш учун 2025 йил учун IT-хизматлар таннархини қандай аниқлаш мумкин? Уни қайси бухгалтерия ҳисобварақларида акс эттириш керак?»

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором Саидова жавоб беради:

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавобларининг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга киришни расмийлаштиринг.

 

– Хизматлар таннархи Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилади. Хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлари қуйидагилардан иборат:

  • бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
  • бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари;
  • бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар.

IT-ташкилотларда ишлаб чиқариш хизматлари таннархига, масалан, қуйидагилар киради:

  • ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ;
  • ишлаб чиқаришдаги АВ ва НМА амортизацияси;
  • бино ижараси;

 

  • интернет харажатлари;
  • хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.

Хизматлар таннархини ҳисоблаш тартиби ва ҳужжатларини корхонанинг ҳисоб сиёсатида тасдиқланг.

Эътибор беринг

Сиз соатлаб интернетда мос ҲС (ҳисоб сиёсати) шаблонини қидиришингиз, сунъий интеллект матнларини қайта текширишингиз ва ҳар бир таърифга шубҳа билан қарашингиз мумкин.

ҲСни эса бизнинг конструкторларимиз билан мустақил равишда – тез, ортиқча харажатларсиз, айнан сизнинг компаниянгизнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузишингиз мумкин:

2026 йил учун бухгалтерия ҳисоби сиёсати конструктори;

2026 йил учун солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсати конструктори.

 

Хизматлар таннархи ҳар ойда 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағининг дебетида йиғилади. Хизмат кўрсатишда хизмат таннархи 9130 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархи» ҳисобварағида ҳисобдан чиқарилади.

 

 

Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш /ru/publish/doc/text213742_it-kompaniya_hizmatlari_tannarhini_qanday_aniqlash_mumkin