МҲХС: 2026 йил 21 ноябрдан нималар ўзгарди

preview

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистонда қўллаш учун эътироф этилган МҲХС матнларини янгилади (20.11.2026  АВ рўйхат рақами 3400-3-сон). Ҳужжат 2026 йил 21 ноябрдан кучга кирди ва валюта айирбошлашга чекловлар қўйилганда курсни ҳисоблаш қоидаларини жорий этди, шунингдек, суғурта компаниялари учун стандартни алмаштирди.

Стандартларда айнан нималар ўзгарди ва ҳисоботни тайёрлашда қайси меъёрларга эътибор қаратиш кераклиги – buxgalter.uz шарҳида.

Эътибор беринг

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

21-сон МҲХС (IAS) «Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсири»

Валюта курслари тўғрисидаги стандартга ташкилот бир валютани бошқасига айирбошлай олмайдиган ҳолат учун қуйидаги ҳаракатлар тартиби киритилган:

  • айирбошлаш мумкинлигини текшириш. Ташкилот биржа, банк ёки бошқа қонуний механизм орқали одатдаги муддатда бошқа валютани олиши мумкин бўлса, валюта айирбошланадиган ҳисобланади. Агар озгина миқдорни олиш мумкин бўлса, валюта айирбошланадиган ҳисобланмайди;
  • агар айирбошлаш имкони бўлмаса, курсни ҳисоблаш. Ташкилотнинг ўзи бозор иштирокчилари ўртасидаги битим одатдаги шароитда қандай курс бўйича ўтишини белгилайди. Мавжуд курсни (масалан, айирбошлаш қайта тикланганидан кейинги биринчи курсни) олиш ёки курсни бошқа усул билан ҳисоблаш мумкин;
  • ҳисоботдаги маълумотларни очиб бериш. Қайси валюта ва нима учун айирбошланмаётгани, қандай курс қўлланилгани ва у қандай олинганини, шунингдек, бу қандай суммалар ва хавфларга таъсир қилишини кўрсатиш керак.

Тузатишлар 2025 йил 1 январь ва ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга нисбатан қўлланилади. Ўтган даврлар учун маълумотларни қайта ҳисоблаш шарт эмас.

Худди шу қоидалар 1-сон МҲХСда (IFRS)  да биринчи марта МҲХС бўйича ҳисобот тайёрлаётган ташкилотлар учун ҳам ҳисобга олинган.

 

Суғурта шартномалари: 4-сон МҲХС ўрнига – 17-сон МҲХС

17-сон МҲХС (IFRS) «Суғурта шартномалари» Ўзбекистонда қўллаш учун тан олинган, аввалги 4-сон МҲХС (IFRS) эса тан олинганлар қаторидан чиқарилган. Бу, биринчи навбатда, суғурта компанияларига тегишли.

 

Бошқа стандартлардаги техник ўзгаришлар

33 та стандарт ва тушунтиришларга «кучга кирмаган тузатишларни назарда тутади» белгиси билан янги бандлар қўшилди. Булар келажакдаги тузатишлар учун бандларнинг захираланган рақамлари, ҳозир талаблар ўзгармаяпти. 12-сон МҲХС (IAS) нинг 88Г-бандидаги ахборотни ошкор этиш мисолларини такрорлаган хатбоши олиб ташланди.

Тавсия

Активлар ва мажбуриятлар – Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг асосий элементлари бўлиб, ҳисоботнинг қолган кўрсаткичлари: капитал, даромадлар ва харажатлар уларга бевосита боғлиқ бўлади. Активни тан олишдаги хатолик компаниянинг бутун балансини бузиши мумкин.

2027 йил 1 январдан кучга кирадиган янги активлар таърифи ва 1-сонли МҲМС талабларини ҳисобга олган ҳолда активларни тан олиш ва таснифлашнинг барча жиҳатларини «Қайси мулк МҲХС бўйича активларга киритилади» тавсиясида ўқинг.

Демо рухсатини расмийлаштириш

 

Хулоса. Агар ташкилотнинг айирбошлашга чекловлар қўйилган валюталардаги операциялари ёки бундай валюталар мавжуд бўлган мамлакатларда шуъба корхоналари мавжуд бўлса, МҲХС бўйича ҳисоботни тайёрлашда 21-сон МҲХС (IAS)нинг янги қоидаларини қўллаш лозим. Суғурта компаниялари 17-сон МҲХСга (IFRS) эътибор қаратишлари лозим. Қолган ўзгаришлар ҳозирча ҳисобга таъсир қилмайди.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text218485_mhhs_2026_yil_21_noyabrdan_nimalar_uzgardi