Asl Belgisi рақамли маркировка тизими оператори Asl Belgisi (CRPT TURON МЧЖ) тизимининг кенг кўламли янгиланиши ҳақида маълум қилди. Гап хТраcе платформасида «Дори воситалари ва тиббий буюмлар», «Сув ва салқин ичимликлар», «Тамаки маҳсулотлари», «Пиво ва пиво маҳсулотлари» товар гуруҳлари айланмаси иштирокчилари учун шахсий кабинетнинг янгиланган версиясига ўтиш ҳақида бормоқда.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ...
Солиқ қўмитаси савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун туташ ҳудудларни ижарага олиш шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг техник имконияти пайдо бўлганини маълум қилди.
Buxgalter.uz қуйидагиларни тушунтиради: ...
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлган маҳсулотларни сотишда маркировка кодисиз ЭҲФ расмийлаштириш тақиқланади. Агар ходимларингиз эътиборсизлик қилиб, маркировка коди акс этганини текширмасдан ЭҲФ расмийлаштирсалар ёки маркани сканерламасдан чек чиқарсалар, жиддий муаммолар келиб чиқиши мумкин.
Buxgalter.uz эслатиб ўтади: ...
МҲТЭКМ ва БҲМ оширилгандан кейин бухгалтерлар бир хил муаммога – долзарб кўрсаткичдан фойдаланган ҳолда ЖШДСни қўшимча ҳисоблаш муаммосига биринчи марта дуч келмаяптилар. Масалан, 2025 йилда ошириш август ойида бўлди, солиқ органларининг ахборот тизимлари эса октябрь ойида (!) ҳали ҳам тўлиқ қайта қурилмаган. Бечора бухгалтер эса саросимага тушади - унга «автокамерал» тизими моддий ёрдам бўйича қўшимча тўловдаги фарққа оширишни ҳисобга олмаган ҳолда ЖШДСни қўшиб ёзмоқда, чунки тизим формулаларида эски МҲТЭКМ киритилган. Инспектор эса телефонни ҳар доим ҳам кўтармаяпти.
Бу вазиятда нима қилиш керак? ...
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил III чорак учун 4-kb (savolnoma) ва 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шакллари бўйича танланма кузатув ўтказиш учун мўлжалланган кичик корхоналар ва микрокорхоналар рўйхатларини эълон қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz да: ...
Октябрь ойида айрим ташкилотларга турли даврлар -- сентябрь, 2025 йилнинг III чораги ва йил учун статистика бўйича ҳисобот топшириш керак бўлади.
Buxgalter.uz ким, қачон ва қандай ҳисоботлар топширишини аниқлаштирди: ...
«Очиқ мулоқот – 2025» якунлари бўйича ПФ-138-сон Фармон имзоланганига бир ой бўлди. Ушбу ҳужжатни ҳар йили алоҳида қизиқиш билан кутамиз – зеро айнан унда бизнесдаги қандай муаммолар юқоридагиларга ҳақиқатда маълум бўлгани ва қандай аниқ ечимлар топилгани акс эттирилади.
2025 йилда ҳам шундай ...
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил III чорак учун 4-kb (sanoat) шакли бўйича танлаб текширувдан ўтказиладиган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатини эълон қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида: ...
My3.soliq.uz сайтида ўзини ўзи банд қилган шахснинг шахсий кабинетида янги хизмат пайдо бўлди – «Ўзини ўзи банд қилган шахсларга ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш». Ростини айтганда, у ҳозирча ишламаяпти, лекин долзарблигини ҳисобга олиб, уни яқин вақтда «ишлатишга тайёрлаш» имконияти бор.
Шаклни қаердан излаш ва қандай тўлдиришни тушунтирамиз: ...
2025 йил 11 сентябрь куни Марказий банк асосий ставкани йилик 14% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Buxgalter.uz ставка миқдори нимага таъсир қилиши ва қайси ҳисоб-китобларда ишлатилишини эслатади: ...
Вазият: ўзини ўзи банд қилган шахс юридик шахсга ФҲТ шартнома бўйича хизмат кўрсатади ва ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномаси асосида тўлов олади. Даромадлар солиққа тортилмайдиган 100 млн сўмдан ошди. Ўзини ўзи банд қилган шахс августда my.soliq.uz орқали июль ойи учун ҳисобот юборди ва ошган сумма билан солиқ тўлади. Сентябрда август учун солиқ «барча солиқ суммасига камайди», тўлашга 0 сўм чиқди. 1198 қисқа рақами «ишонч телефони» ходимлари август ойидан ўзини ўзи банд қилган шахс учун солиқни юридик шахс – солиқ агенти тўлашини тушунтирдилар. Солиқ агенти орқали тўлашда солиқ илгари ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан тўланган суммаларни ҳисобга олмасдан олиб ташланди.
Ушбу аниқ мисолда вазиятни кўриб чиқамиз: ...
Сентябрь ойида айрим ташкилотлар 2025 йил август ойи учун статистика бўйича ҳисобот топширишлари керак, бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эслатди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
03004 класс дори воситаларининг 131 та МХИК – уларни ТИФ ТН кодларига мувофиқлаштириш мақсадида 03002 классга кўчирилади. Бу ҳақда tasnif.soliq.uz портали хабар берди.
Янгилик 22 сентябрдан кучга киради, тафсилотлар – buxgalter.uzда: ...
22 август куни халқ депутатлари Кенгаши Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иситиш учун тарифларни ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янги тарифлар – buxgalter.uz сайтида солиштириш жадвалида: ...