Янгиликлар
Дата публикации 27.01.2026
Февраль ойида оддий одамлар шошмасдан, секин ишлайдилар, витаминлар сотиб оладилар, қишки фотосуратларни жойлаштирадилар, таътилни режалаштирадилар, сериалларни томоша қиладилар ва баҳорни кутадилар. Бухгалтерлар эса бу вақтда... Ўтган йил учун, янги йил учун, янги қоидалар бўйича, янги шакллар асосида, янги усуллар билан ҳисобот берадилар. Ўзимизникиларни ташлаб қўймаймиз, ёрдам берамиз, йўл-йўриқ тарзида 2026 йил февраль ойи учун назорат саналари кўрсатилган режа тайёрладик. Ҳеч нарсани охирги кунга қолдирмасликни тавсия этамиз: ... 

Дата публикации 01.01.2026
Январда бизни кўп нарсалар кутяпти, ҳамкасблар... «Ҳаммаси режадагидек» деган ибора ёрдамида фақат яхши нарсаларга умид қиламиз. Buxgalter.uz турли воқеалар ва жорий ишлар оқимида кейинчалик жаримага тортилиши мумкин бўлган бирор муҳим нарсани тасодифан унутиб қўймаслик учун сиз учун январь «эслатмаси»ни тайёрлади: ... 

Дата публикации 02.02.2026
Андижонлик 35 ёшли бухгалтер 2 йил ичида 6 та халқаро имтиҳонни топширди. 2024 йилда оиласини Тошкентга кўчириб келди, жуда яхши иш топди, у вазиятдан жуда мамнун. Халқаро малакалар касбий фаолиятни тез ва тубдан ўзгартириши мумкинлигига ажойиб мисол. Танишинг: иқтисодчи ва ҳисобчи Элдорбек ҲАСАНОВ. Унинг фаолияти тарихи ва интервьюсидаги фикрлари билан бўлишамиз: ... 

Дата публикации 02.02.2026
Ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича дастлабки «автоматлар» тизимнинг умуман ишлаб турганини, лекин қўшимча созланишга муҳтожлигини кўрсатди. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, биз муаммоли жиҳатлар рўйхатини туздик ва Ресурс солиқлари маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассисларидан ушбу масала бўйича жавоб олдик. Идора вакиллари қуйидагиларни тасдиқладилар: агар ҳисобот: – проактив тизим орқали автоматик тарзда шакллантирилган бўлса; – ҳисоботни тақдим этиш ёки шакллантиришдаги камчиликлар техник сабаблар билан боғлиқ бўлса; – солиқ тўловчи томонидан қасддан ҳуқуқбузарлик содир этиш фактлари мавжуд бўлмаса, – бу ҳолда солиқ тўловчига нисбатан жарималар, пенялар ёки бошқа салбий ҳуқуқий чоралар қўлланилмайди. ... 

Дата публикации 30.01.2026
Агар бухгалтер иккита солиқ органига – бош офис рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ва бўлинма жойлашган жой бўйича ҳисобот топширса, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни қандай топширади? Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масалага Солиқ қўмитасининг Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассислари ойдинлик киритишди. Шунингдек, ваъда қилганимиздек, Солиқ қўмитасининг бундай ҳисоботларни қандай топшириш бўйича видео-йўриқномани жойлаштиряпмиз: ... 

Дата публикации 28.01.2026
Иккита норматив-ҳуқуқий ҳужжат – 3567-сон Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом ва Президентнинг 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон қарори – бу масалада бир-бирига зид. Бу нафақат бухгалтерларни, балки солиқ маслаҳатчиларини ҳам чалкаштиради. Энг тажрибалилари таваккал қилгандан кўра, яна бир марта ҳисобот топширишни афзал кўришади. Боз устига, БҲМС бўйича ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддатлари тобора яқинлашмоқда... Солиқ қўмитаси ушбу ҳуқуқий коллизия юзасидан тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 20.01.2026
Ўзбекистонда амалдаги БҲМСни молиявий ҳисоботнинг миллий стандартларига (МҲМС) алмаштириш режалаштирилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026-2027 йилларда ишлаб чиқиладиган МҲМС лойиҳалари рўйхатини эълон қилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 20.01.2026
20 январь – сув солиғи бўйича маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни – бухгалтерлар айнан қудуқлар қисмида сув ресурслари бўйича маълумотномани қандай тўлдиришлари, ҳисоботда нималар акс эттирилиши ва маълумотлар қаердан олиниши кераклиги ҳақида тушунча етишмагани сабабли қийинчиликларга дуч келишди. Корхона қудуқдан сув олса, ҳисоботни қандай тўлдириш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 20.01.2026
Кўп йиллик анъанага кўра, «Norma» компанияси онлайн ва ўрнатиладиган дастурий маҳсулотлар (тизимлар) фойдаланувчиларига турли бонуслар тақдим этади. ... 

Дата публикации 16.01.2026
15 январь куни (ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисобот топшириш муддатидан 5 кун олдин) my.soliq.uz сайтидаги «Автомат» бўлимида кўпчиликда ҳисоботларнинг қоралама нусхалари шакллантирилди. Нима учун «Автомат» бўлимини «бўш» компаниялар бўйича ҳам текшириш муҳимлигини ТА-VАТ бухгалтерия компанияси асосчиси Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 16.01.2026
Заргарлик буюмлари таркибига кирувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қийматининг янги имтиёзли МХИКлари яратилди. МХИК маълумотларидан фойдаланган ҳолда ЭҲФда кўрсатилган сумма ҚҚС бўйича ҳисоботда реализация сифатида акс эттирилмайди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 16.01.2026
«ЯММТ» ИДАК дирекцияси 2026 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилган ЯММТдаги янгиликлар бўйича иш берувчиларнинг саволларига жавоб берди . Улар тизимда рўйхатдан ўтиш имкониятига тааллуқли: – фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар (ФҲТ); – барча турдаги таътиллар. Тафсилотлар – бухгалтер ... 

Дата публикации 16.01.2026
Корхоналар энди йиллик 1 КВни топширмайди, у тарихда қолди. Унинг ўрнига йиллик статистика ҳисоботининг янги тури – 1 korxona shakli «Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот» тасдиқланди. Айнан уни e-Stat 4.0 орқали электрон шаклда топширамиз. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 16.01.2026
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида солиқ органлари томонидан автоматик тарзда шакллантириладиган мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари бўйича маълумотнома ва ер солиғи бўйича ҳисоб-китобнинг проактив шакллари – қораламалар кўринишида пайдо бўлди. Бухгалтерларда табиийки, нима қилиш керак, деган савол туғилади. Биз «Янги технологиялар» ИАМ вакилларига савол бердик, жавоб билан бўлишамиз: ... 

Дата публикации 15.01.2026
10 январга қадар халқ депутатлари кенгашлари ер солиғи бўйича коэффициентларни солиқ органларига ўтказиши керак эди. 15 январь ҳолатига кўра, айрим туманлар бўйича маълумотлар ҳалигача порталда мавжуд эмас, 2026 йил учун солиқ органлари сайтидаги калькулятор янгиланмаган. Тошкентнинг қайси туманлари учун ставкалар аллақачон эълон қилинганини шарҳимизда ўқинг. Қолганларини қабул қилиниши биланоқ маълум қиламиз: ... 

Дата публикации 15.01.2026
Сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ЭҲФ хавфларини баҳолаш реестри my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетда пайдо бўлди. У хизматларда – юридик шахс профилида – «ЭҲФ ҳавф даражаси» саҳифасида жойлашган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 14.01.2026
Солиқ қўмитаси Ресурс солиқлари маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассислари 12 январь куни юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича ҳисоботни шакллантиришнинг проактив тартиби бўйича саволларга жавоб беришди. Шу жумладан – солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида мол-мулкни баҳолаш натижаларини қўллаш муддатлари тўғрисидаги масалага. Биз кичик шпаргалка туздик: ... 

Дата публикации 14.01.2026
Молия вазирлиги ва ХХР Давлат солиқ бошқармаси 2026 йил 1 апрелдан фотоэлектр маҳсулотлари бўйича экспорт учун ҚҚСни қайтариш бекор қилиниши ва аккумулятор маҳсулотлари экспортига ҚҚСни қайтариш ставкаси пасайтирилишини эълон қилди. Шунга кўра, Хитой экспортчиларидан бундай товарларни сотиб олиш нархи шу санадан бошлаб ошиши аниқ. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 13.01.2026
Компаниянинг почта (юридик) манзилини ўзгартириш одатий ҳол. Бир туманда офисни ижарага олдик, бошқа туманга кўчишга қарор қилдик. Шунга кўра, янги ижара шартномасини E-ijara тизимида ва янги почта манзилини –new.birdarcha.uz тизимида рўйхатдан ўтказишимиз керак. Компанияда солиқ қарздорлиги ва қонун билан боғлиқ бошқа муаммолар йўқ. Бу ерда нима нотўғри бўлиши мумкин? Тизимда нотўғри бўлиши мумкин экан... Шахсий тажриба мисолида фикримизни сиз билан ўртоқлашамиз: ... 

Дата публикации 12.01.2026
Охирги 3 кун ичида бухгалтерлар ўз «шахсий кабинетлари»га кўплаб қизиқарли маълумотларни олишди. Жума куни – ер ва мол-мулк солиғи бўйича, шанба куни – ҚҚС бўйича, якшанба куни – ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларни шакллантиришнинг проактив тартиби тўғрисида хабарномалар бўлди. Агар ҚҚС қисмида проактивлик бўйича саволлар унчалик пайдо бўлмаган бўлса, иш ҳақи солиқлари бўйича – жуда ҳам кўп масалалар бор. Бухгалтерга бир лаҳзада шунча нозик жиҳатлар автоматлаштирилганда, у дарҳол тушунади – бу яхшилик билан тугамайди... Ҳақиқатдан унчалик узоқ бўлмаган «автомат»ни шакллантириш учун солиқ идораси барча керакли маълумотларни қаердан олиши тушунарсиз. Бухгалтер 5 кун ичида тузатишлар киритишга улгуриши учун у буни қайси санадан амалга оширади. Якшанба кунги билдиришнома айнан шу ҳақда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ҳамма нарса унчалик қўрқинчли эмас деб ҳисоблайди: ...