Бош бухгалтер учун эслатма
Дата публикации 30.06.2020
Кўп корхоналарда карантин даврида ишлаб чиқариш бекор туриб қолди. Шу муносабат билан ишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш бўйича саволлар юзага келди: бекор туриб қолиш даврида амортизация ҳисобламаса бўладими? Агар уни ҳисоблаш зарур бўлса, бу харажатлар қаерга киритилади? 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” бухгалтерия счётигами? Бироқ бу ишлаб чиқариш қайта тиклангандан кейин тайёр маҳсулотлар биринчи партиясининг таннархи ошиб кетишига олиб келадими? Амортизация ҳамда ишлаб чиқариш биноси ва ускуналарини 9430 “Бошқа операцион харажатлар” бухгалтерия счётида ҳисобга олса бўладими? ... 

Дата публикации 29.06.2020
2020 йил II чорак учун солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг “долзарб” саналари яқинлашмоқда. Карантин ҳамма корхоналарда ҳам тугамаган, демак, бухгалтер яна барча зарур ҳужжатларни “масофадан” тўплашига тўғри келади. Бундай вазиятда қандай қилиб хатарлар ва хатоларни камайтириш мумкин? Buxgalter.uz ёрдамидан фойдаланинг. ... 

Дата публикации 26.06.2020
Давстатқўм сайтининг «Танланма кузатув» бўлимида жорий йилнинг II чораги учун тасдиқланган Кичик корхона ва микрофирмалар рўйхати эълон қилинди. Бундай корхоналар 2 июлдан кечиктирмай ЭРИ билан тасдиқланган тегишли кузатув сўровномаларини электрон шаклда тақдим этишлари керак. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 24.06.2020
Раҳбар карантин даврида корхона фаолиятини вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш лозим? Қанча вақт оқибатларсиз ишламаслик мумкин? Солиқ инспекцияси ўз ташаббусига кўра ушбу даврда корхонанинг ҳисобрақамларини блокировкалаб қўя оладими? Мажбурий тугатиш ишлари ўтказилиши мумкинми? Юридик масалалар бўйича «Норма» экспертлари, адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН вазиятга ойдинлик киритдилар: ... 

Дата публикации 22.06.2020
Кенг тарқалган вазият: контрагент битим бўйича қарз бўлди, судга берилди – ютиб чиқилди, ҳужжатлар олинди ва ижрога берилди. Бироқ бирмунча вақтдан кейин ҳужжатлар ижро этиш имконсизлиги сабабли қайтарилади. Бу қонунийми ва бундай вазиятда кейинчалик нима қилиш лозимлиги ҳақида юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 15.06.2020
Фирма ўз фаолиятини мажбурий равишда тўхтатиб қўйган эди. Бироқ ҳозир ишни тиклаш имкони пайдо бўлди. Юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Альберт САФИН бекор туриб қолган вақтга қараб фаолиятни тиклашнинг қадамма-қадам алгоритмини тайёрлади: ... 

Дата публикации 15.06.2020
Агар карантин вақтида фирма ишламаган, ҳеч нарса ишлаб чиқармаган бўлса, ускуна амортизациясини нима қилиш мумкин? Агар ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ҳам, илгари ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни реализация қилиш ҳам бўлмаган бўлса, ишлаб чиқариш цехи ижараси ва электр энергияси бўйича харажатларни қаерга киритиш лозим? «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 05.06.2020
Карантин даврида кўп корхоналарда бекор туриб қолиш рўй бермоқда. Шу муносабат билан ишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш бўйича саволлар туғилади. Масалан, бекор туриб қолиш даврида амортизацияни ҳисобламаса бўладими? Агар у ҳисобланса, ушбу харажатларни давр харажатлари сифатида инобатга олса бўладими? Вазиятни buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 26.05.2020
“Бизнинг контрагентимиз шартнома бўйича маҳсулотни етказиб бериш муддатларини бузмоқда, биз эса ўз навбатида бошқа шартнома бўйича ўз мажбуриятларимизни бажара олмаяпмиз. Биз қандай йўл тутайлик? Бу вазиятда биз неустойка тўлашга мажбурмизми? “Икки ўт орасида” мураккаб ҳолатдан қандай қилиб кам йўқотишлар билан чиқиш мумкинлигини юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 22.05.2020
«Товар учун 100% олдиндан тўлов ўтказгандик, етказиб беришларини 3 ойдан ортиқ вақтдан буён кутаяпмиз, лекин ундан ҳанузгача дарак йўқ. Бу муддати ўтган дебиторлик қарзи деб ҳисобланадими? Шартнома тузилмаган, бироқ солиштириш далолатномаси мавжуд бўлса, ушбу маблағларни қандай қайтариб олиш мумкин»? Харидорда муддати ўтган дебиторлик қарзи бўлиши мумкинми, бундай мураккаб вазиятдан қандай қилиб минимал йўқотишлар билан чиқиш мумкин деган саволга юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ жавоб берди. ... 

Дата публикации 19.05.2020
2020 йил 11 март куни жаҳон ҳамжамияти COVID-19 сабабчи бўлган пандемияни тан олди. Бизнес оламида кўп мамлакатлар уни инсон ихтиёрига боғлиқ бўлмаган енгиб бўлмайдиган куч таъсири деб қабул қилдилар. Бироқ бу ўз-ўзидан форс-мажор режими кучга кирганини англатмайди. Ҳар бир давлат ўз қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу режимни жорий этишнинг муайян тартиб-таомилидан ўтиши керак. Бошқалардан ташқари, контрагентлар, энг ёмон ҳолатда – халқаро судлар Ўзбекистон корхоналари томонидан тақдим этилган форс-мажорнинг ҳужжатли асосини қабул қилишлари шунга боғлиқ. ... 

Дата публикации 19.05.2020
Агар юридик шахсга тегишли автомобиль ЙҲҚ бузилиши билан “камерага тушган” бўлса, жарима ташкилотга келади. Мазкур кўнгилсиз вазиятда нима қилиш лозимлигини юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВнинг йўл-йўриқларида ўқинг. ... 

Дата публикации 06.05.2020
Республика махсус комиссияси 2020 йил 30 апрелдан бошлаб ишга қатнаш учун махсус рухсатномасиз эрталабки ва кечки пайтда шахсий транспортдан фойдаланиш имконини берадиган қарорни эълон қилди. Кўпчиликда савол юзага келди – офис ва ишлаб чиқаришдаги ишга қайтиш ёки уни тўхтатиб қўйганлар фаолиятини тиклаши мумкинми? Солиқ инспекциясини хабардор қилиш ва ҳокимликдан рухсатнома олиш керакми? Buxgalter.uz аввалги иш режимига қайтаётганда нималарни инобатга олиш кераклиги ҳақида қўлланма тайёрлади. ... 

Дата публикации 04.05.2020
Тарафлар нотурар жойнинг ижара шартномасини туздилар. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач, ижарага олувчи жойдан фойдаланишда давом этади, ижарага берувчи эса эътироз билдирмайди. Бундай вазиятда нималарни инобатга олиш лозим? Ижара шартномаси муддатини узайтиришга оид жиҳатларни юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ тушунтириб берди. ... 

Дата публикации 01.05.2020
Бир қарашда форс-мажор – анча олдин бизнинг ҳаётимизга кириб келган барчага таниш тушунча. Ва бизга у ҳақда барча нарса маълумдек туюлади. Бироқ бутун дунё бўйича пандемия тан олинган пайт келди ва бу – бизнинг иродамизга боғлиқ бўлмаган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолати. Демакки, форс-мажор рўй берди. Бу ҳақда кўп гапирса бўлади, лекин у амалиётда қандай қўлланади? ... 

Дата публикации 15.04.2020
Жаҳон ҳамжамияти тан олган пандемия ёки у туфайли жорий этилган карантин илгари тузилган шартномалар бўйича мажбуриятлардан бош тортиш учун асос бўлмайди. Бизнес ҳақиқатан ҳам жиддий муаммога тўқнаш келди. Бироқ бу ҳаммасини коронавирусга «тўнкаш» мумкин дегани эмас! ... 

Дата публикации 10.04.2020
2020 йил I чораги учун солиқ ва молиявий ҳисоботларни топшириш санаси келди. Барча бошланғич ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда уларни лозим даражада ёпиш, бухгалтерия дастурларида қайд этиш зарур. Карантин пайтида буни амалга ошириш осон эмас, бироқ шундай қилишга тўғри келади. Вuxgalter.uz тавсияларидан фойдаланинг. ... 

Дата публикации 09.04.2020
Харидорлар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ҳаммасини тасдиқламаган бўлсалар, 2020 йил март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини қандай қилиб тўғри тўлдириш мумкин? Ўзбекистондаги махсус бухгалтерлар портали buxgalter.uz муаммони қуйидагича ҳал этишни таклиф этади: ... 

Дата публикации 05.04.2020
Карантин шароитида бошланғич ҳужжатларни қандай ёзиб бериш, имзолаш, топшириш ва олиш мумкин? Принтерни қаердан топиш мумкин, бош бухгалтерга бир йўла иккита монитор нега керак? Buxgalter. uz таътил ва сафарларда масофадан туриб ишлаш тажрибасига эга бўлган бухгалтерларни саволга тутди. Сиз ҳам ишингизда уларнинг тавсияларидан фойдаланишингиз мумкин. ... 

Дата публикации 04.04.2020
Компания фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйиб, масофадан туриб ишлаш режимига ўтган ёки карантин чоралари туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган бўлса, жой ижараси учун тўловларни нима қилиш керак? Юридик масалалар бўйича «Норма» экспертлари Элеонора МАЗУРОВА ва Альберт САФИН муаммони ечиш вариантлари юзасидан тушунтириш бердилар. ...