Айланмадан олинадиган солиқ
Дата публикации 07.11.2022
«Муассислар дивидендларни тақсимламай, балки йил якунлари бўйича олинган жамият фойдасини уни ривожлантиришга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. У корхона даромади деб ҳисобланадими? Ушбу вазиятда дивиденд солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солиш объекти юзага келадими? Бундай вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?». Ушбу саволларга buxgalter.uz эксперти ТатьянаЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 28.10.2022
Кўпгина товарлар ва хизматларни сотувчилар мижозлардан тўловларни масофадан туриб қабул қилиш имконини берадиган тўлов ташкилотлари сервисларидан фойдаланадилар. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра жисмоний шахсларга реализация қилинган хизматлар ва товарлар учун бир томонлама ЭҲФ бекор қилингач юзага келган қийинчиликларни қандай бартараф этишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 26.10.2022
Суд чиқимлари – даъво аризасини бериш чоғида давлат божи ва бошқа харажатлар тўланиши, шунингдек уларнинг жавобгар томонидан қопланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши юзасидан buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 14.10.2022
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтиш, қандай шароитларда буни амалга ошириш мумкинлигини «Норма» эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 14.10.2022
«Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. 22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ талабларини ҳисобга олган ҳолда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш керакми? Солиқ солиш мақсадида курсдаги фарқ бухгалтерия ҳисобининг қайси счётларида ҳисобга олинади? Банклардаги депозитлар бўйича фоизлар, шунингдек суднинг ҳал қилув қарори билан ундирилган етказиб берувчидан пеня тарзидаги даромадларга бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш керакми? Buxgalter.uz ДСҚ юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг умумбелгиланган солиқлар бўлими бошлиғи Хурсандбек БЕКМАТОВдан ушбу саволларга жавоб беришини сўради: ... 

Дата публикации 07.10.2022
Банк иккиламчи депозит счётидаги маблағлар қолдиғидан фойдаланиш учун шартнома тузишни таклиф этмоқда. Олинган фоизларни жами даромадга киритиш ва фойда солиғи солиш мумкинми, агар мумкин бўлса, қандай ставкада, деган саволларга «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.09.2022
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган улгуржи савдо корхонаси тугатилмоқда. Фаолият тўхтатилди. Бошқа дебиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан ва солиқлар тўлангандан кейин таъсисчиларга ҳиссаларни қайтаришни бошладик. Шу жумладан – омбордан товар қолдиқлари билан. Биз бу ҳолда товарларни беришга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди деб ҳисоблаймиз, бироқ солиқ органлари ходимлари бунинг аксини талаб қилишмоқда. Илгари 2910-счётида ҳисобга олинган ва тугатилишда таъсисчига унинг ҳиссаси доирасида берилган товарнинг қийматига айланмадан олинадиган солиқ солинадими?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.09.2022
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона 2022 йилда очилди. Тушум 1 млрд сўмдан ошган тақдирда у қайси санадан бошлаб ҚҚСга ўтиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲАШИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.09.2022
“2022 йилда УФни кўпайтирдик. Уставга ўзгартиришлар киритиш учун хизмат кўрсатувчи банкдан маълумотнома олдик. Унда шакллантирилган сумма бухгалтерия ҳисобига нисбатан 100 минг сўм кам акс эттирилган. Маълум бўлишича, 2021 йилда таъсисчи банк ҳисобварағига “УФни тўлдириш учун” формулировкаси ўрнига “ҳисобварақни тўлдириш учун” хато формулировкаси билан пул киритган экан. Бухгалтерия ҳисобида эса ушбу сумма УФга ҳисса сифатида акс эттирилган. 2022 йилда УФ банк маълумотномасида кўрсатилган суммага қайта рўйхатдан ўтказилди. Таъсисчи қўшилган маблағни олиб кетмоқчи эмас. Бухгалтерия ҳисобидаги хатони қандай тўғрилаш мумкин? Буни жорий сана билан амалга ошириш мумкинми? Ушбу операция қандай оқибатларга сабаб бўлади?” Вазиятни “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 07.09.2022
Шу йилдан бошлаб курсдаги фарқларнинг солиқ ҳисоби бухгалтерия ҳисобидан фарқ қилади. Ва ушбу ўзгартиришлар ҳали барчага ҳам тушунарли эмас. Buxgalter.uz илтимосига биноан янги тартибнинг асосий жиҳатларини Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва “Finatex” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирина ПОДОЛЬСКАЯ тушунтиришди: ... 

Дата публикации 19.08.2022
ДСҚ мутахассислари 2022 йилда айланмадан олинадиган солиқдан озод этиш тарзидаги вақтинча имтиёзлардан фойдаланаётган ёки уни 1% ставка бўйича тўлаш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштирди. Buxgalter.uz уни қулай жадвалга тўплади: ... 

Дата публикации 16.08.2022
“Норезидент МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқади ва фақат қўшилган капитал суммасини олиб кетади. Таъсисчи-норезидентда ва МЧЖда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.07.2022
“А” корхонаси (МЧЖ, ҚҚС тўловчиси) товарларни “Б” корхонасига (МЧЖ, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси) устав фондига ҳисса сифатида бермоқчи. Бундай ҳисса беришга ҚҚС солинадими? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 29.06.2022
«Умумбелгиланган солиқларни тўловчи «А» корхонаси айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган «В» корхонасига қўшиб олинди. Бундан кейин хорижий ҳамкор «С» корхонаси «А» корхонасидан импорт шартномаси бўйича қарзни сўради. Ушбу ҳолат «В» корхонасининг айланмадан олинадиган солиқни тўлашга оид ҳуқуқига таъсир кўрсатадими? У «А» корхонасининг импорт шартномаси бўйича воз кечилган қарзи бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлаши лозимми?». Саволларга «Норма» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 13.06.2022
Молия вазирлиги солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАнинг шахсий сўровига жавоб тариқасида, товарни олиб кириш-олиб чиқиш контрактлари (16 ва 17-сон контракт турлари), шунингдек харид ва реализация контрактлари (18 ва 19-сон) тузилган тақдирда айланмадан олинадиган солиқ тўлашда қолиш мумкин ёки мумкин эмаслигини тушунтирди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА берилган саволга аниқ жавоб йўқ, бу эса шубҳасиз солиқ солишда муаммоларга сабаб бўлади, деб ҳисоблайди. ... 

Дата публикации 02.06.2022
“Корхона дастурий маҳсулотни Россиядан Ўзбекистонга импорт қилади, кейин эса шу маҳсулотни хорижга экспорт қилади. Уни импорт ва экспорт қилишда, шунингдек Ўзбекистонда мижозларга (шу жумладан норезидентларга) қайта сотишда қандай солиқлар юзага келади? ҚҚС бўйича имтиёз мавжудми? Айланмадан олинадиган солиқ (даромад солиғи) битимдан тўланадими ёки ой якуни бўйичами?”. Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 20.05.2022
Товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш контрактлари (ИМ74 ва ЭК11) юзасидан солиқ маъмуриятчилиги бўйича ваколатли органларнинг тушунтиришлари хануз мавжуд эмас. Хусусан - бундай операциялар бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш юзасидан. Тадбиркор бундай шароитларда нималарга тайёр бўлиши керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 17.05.2022
Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган инвентарь ва хўжалик жиҳозларини (ИХЖ) сотиш бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Ушбу даромаддан қандайдир солиқлар тўланадими? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 13.05.2022
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклларига (пакет коди - 10104_27) янги устунлар, сатрлар ва иловалар қўшилди. Солиқ тўловчилар учун бу кутилган ўзгартиришлардир, улар Ҳисоб-китобни солиқ базасини камайтирмасдан ёки оширмасдан топшириш имконини беради. Buxgalter.uz уларни қандай тўлдиришни ДСҚда аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 07.05.2022
Апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини тайёрлашда айрим солиқ тўловчилар муаммоларга дуч келишди. Улар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар орқали реализация қилинган товарларга солиқ имтиёзларини қўллай олишмади. Buxgalter.uz уларни қандай ҳал қилишни аниқлаштирди. ...