2022 йилда ким айланмадан олинадиган солиқ бўйича вақтинча имтиёзларга эга

preview

ДСҚ мутахассислари 2022 йилда айланмадан олинадиган солиқдан озод этиш тарзидаги вақтинча имтиёзлардан фойдаланаётган ёки уни 1% ставка бўйича тўлаш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштирди.

Buxgalter.uz уни қулай жадвалга тўплади:

Тадбиркорлик субъектлари

Имтиёзли давр

НҲҲ

қуйидагилар айланмадан олинадиган солиқни 1% ставка бўйича тўлайди:

27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорга 1-иловада кўрсатилган туман ва шаҳарларда (Тошкент шаҳри бундан мустасно) белгиланган туризм ҳудудларида рўйхатдан ўтган ва мазкур ҳудудларда қуйидаги хизматларни кўрсатаётган тадбиркорлар:

  • умумий овқатланиш;
  • меҳмонхона;
  • савдо;
  • кўнгилочар;
  • туроператор ва турагент хизматлари

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар

27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарор 2-б. “в” кичик б.

“Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақоми берилган фуқаролар йиғинлари ҳудудларида меҳмон уйлари, овқатланиш ва кўнгилочар жойларни ташкил этган тадбиркорлар

2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар

30.04.2022 йилдаги ПҚ-232-сон қарор 20-б.

Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари

2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар

05.05.2022 йилдаги ЎРҚ-767-сон Қонун 1-м. 7-б.

“Яшнобод” инновацион технопарки резидентлари

2022 йил 1 августдан 2025 йил 1 январга қадар

06.07.2022 йилдаги ПҚ-307-сон қарор 6-б.

қуйидагилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан вақтинча озод этилган:

 

Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманларида, тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу туманларда (ҳудудларда) ўз фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари (кластерлар бундан мустасно)

2024 йил 1 январга қадар

11.03.2022 йилдаги ЎРҚ-758-сон Қонун 5-м. 23-б.

Қуйидагилар билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар:

  • чарм, мўйна хом ашёсини ва жунни тайёрлаш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш;
  • қорамолни автоматлаштирилган тарзда сўйиш;
  • жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш

2023 йил 1 январга қадар

19.06.2020 йилдаги ПФ-6011-сон Фармонга 1-илова 18-б. 

Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳари ва тумани учун Президент қарори билан “ўсиш нуқтаси” деб белгиланган фаолият турларини амалга ошираётган янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари 

2024 йил 1 январга қадар

11.11.2020 йилдаги ПҚ-4889-сон қарор 3-б. “а” кичик б.

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган, янгидан ташкил этилган саноат соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари

2024 йил 1 январга қадар бўлган муддатда

11.11.2020 йилдаги ПҚ-4889-сон қарор 3-б. “б” кичик б.

“Inno texnopark” МЧЖ ва унинг резидентлари

2022 йил 1 августдан 2028 йил 1 январга қадар

06.07.2022 йилдаги ПҚ-307-сон қарор 6-б.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади