Солиқ назорати
Дата публикации 16.11.2023
“Тадбиркорлик субъекти ижара шартномасини ўз вақтида E-ijara сайтида рўйхатдан ўтказмади. Бу ҳисоб рақамлар бўйича операциялар тўхтатиб турилишининг сабаби бўлиши мумкинми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.11.2023
Текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича солиқчилар 2023 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича амортизация харажатларига эга тадбиркорларга қўшимча фойда солиғи ҳисобланган хабарнома йўллашди. Асосномадан “ҳуқуқбузарларни аниқлаган” формула эскирганлиги ойдинлашади. Хатга қандай жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 01.11.2023
“Камерал текширув чоғида солиқчилар 2022 йилда фойда солиғининг ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишини текширишди. Камерал текширув натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган сумма билан талабнома тақдим этишди. Солиқ тўловчи талабномага қисман рози бўлди ва шу қисмида қўшимча солиқ тўлади, у рози бўлмаган хулосаларга нисбатан эса – солиқ органига тушунтириш хати юборди. Шундан сўнг солиқчилар унга нисбатан барча саволларни олиб ташлашди. Бироз вақтдан сўнг худди шу солиқ бўйича ва текширилган давр учун навбатдаги текширув ҳақида хабарнома келди”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 31.10.2023
“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган юридик шахс ўзи билан ўзаро алоқадор бўлган Ўзбекистоннинг резиденти юридик шахсга фоизсиз қарз беради. Иккала юридик шахс фойда солиғини тўлайди ва имтиёзларни қўлламайди. Улар ўртасидаги асосий қарз миқдори 5 млрд сўмдан ошади, бироқ қарз бўйича фоизлар нолга тенг. Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган ўзаро алоқадор юридик шахслар ўртасидаги фоизсиз қарз трансферт нархини белгилаш нормалари билан тартибга солинадими? Шартноманинг иккала томонида қандай солиқ оқибатлари бўлади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга молиявий маслаҳатчи Гўзал ИСЛОМОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 30.10.2023
Солиқ тўловчилар солиқ органларидан камерал солиқ текшируви ўтказилиши ҳақида хабарнома олишди, унда асоснома сифатида балансда товар қолдиғини аниқлайдиган формула кўрсатилган. Солиқ тўловчиларнинг фикрига кўра, ушбу формула корхонада содир бўлаётган ҳодисаларни ҳаққоний акс эттирмайди. Ушбу формула билан хабарнома олган солиқ тўловчилар нима қилишлари кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 16.10.2023
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади. ... 

Дата публикации 10.10.2023
“Текширув тўғрисидаги ахборот govcontrol.uz - текширувларни электрон рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган сайтда мавжуд эмаслиги асосида камерал солиқ текшируви натижаларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш мумкинми?” Камерал текширувлар билан боғлиқ вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 29.09.2023
1 октябрдан бошлаб 10 млн сўмдан юқори бўлган солиққа оид қоидабузарликлар учун молиявий санкциялар, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, фақат суд қарори асосида қўлланилиши мумкин. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра янги нормани шарҳлади: ... 

Дата публикации 23.09.2023
Яқин келажакда биз солиқ ходимларига солиқ идорасига чақириш, ҳужжатларни сўраш, ҳудудлар ва биноларни кўздан кечириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқланган янги шароитларда камерал солиқ текширувлари тажрибасига эга бўламиз. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу қонун максимал даражада самара бериши учун камерал назорат формулалари инвентаризациясини ўтказиш ва уларни амалиётдан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш зарур деб ҳисоблайди. ... 

Дата публикации 20.09.2023
Камерал текшируви доирасида солиқчиларга солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқланди. Бу солиқ тўловчилар безовта қилинмаслигини англатадими? Энди сизга камерал солиқ текшируви тайинланганда нималарни ҳисобга олиш керак бўлади? Солиқ тўловчилар ҳам, солиқчилар ҳам бемалол бўла олишмайди, – деб ҳисоблайди TRI-S-AUDIT аудитор компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА ва буни тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 14.09.2023
«Мана бир неча ҳафтаки, солиқ узилиши коэффициентлари ортиқ эълон қилинмаяпти. Улар бекор қилинишидан олдин Термиздаги юридик шахс билан шартнома тузиш ниятида эдик, аммо унинг коэффициенти жуда ёмон бўлгани боис буни қилмаган эдик. Термизлик ана шу хизматлар етказиб берувчиси билан энди шартнома тузсак бўладими (у монополист)? Коэффициент ҳозиргача эълон қилинганида эди, бугунги кўрсаткич албатта яхши бўлмасди. Бу бизга қандай хавф солиши мумкин?» Вuxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб ўтди: ... 

Дата публикации 16.05.2023
“Солиқчилар корхонага солиқ аудитини тайинлашди. Солиқ органида тушунтиришларича: “дастур сизни хавф даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар жумласига киритган”. Биз ўзимизни солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “сариқ” рангда кўряпмиз. Ҳисоботларни ўз вақтида топширамиз, солиқларни ўз вақтида тўлаймиз, ортиқча тўлов мавжуд, жиноят ишларида иштирок этмаганмиз ва бизга нисбатан бошқа эътирозлар мавжуд эмас, ўтган уч йил учун ҚҚС бўйича камерал текширувдан қўшимча солиқ суммаси ҳисобланмаган ҳолда муваффақиятли ўтдик”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 20.04.2023
“Биз солиқ аудити хулосасига рози эмасмиз.Текширувчи органнинг қарори устидан текширувни ўтказган инспекция орқали шикоят бериш лозим. Суд эса шикоятни кўриб чиқиш учун яна қарорни қабул қилган солиқ органига юбориши мумкин. Бизнинг далил-исботларимизни эшитишлари учун биз қандай ҳаракат қилишимиз керак?” Ҳаракатлар режасини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди: ... 

Дата публикации 27.03.2023
“Корхона таъсисчидан- жисмоний шахсдан транспорт воситасини ижарага олган. 2022 йилнинг декабрь ойида 97 млн сўмга хизмат кўрсатилди. Фойда солиғи ҳисоб-китобида 0112-“Оператив ижара бўйича харажатлар” сатрида биз ушбу харажатларни чегириб ташланадиган харажатлар сифатида кўрсатганмиз. Лекин – биз “автокамерал” натижалари бўйича уларда дастурда ЭҲФ мавжуд эмаслиги боис ижара бўйича харажатлар суммаси кўринмаётганлиги ва 2022 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш кераклиги ҳақида хат олдик”. Бу вазиятда корхона харажатларни қандай асослаши кераклигини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 10.03.2023
2023 йил 1 майдан бошлаб тўлов ташкилотлари жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, ўз хизматлари учун ЭҲФ тақдим этади. Шу жумладан – комиссия учун 0 сўм бўлган тақдирда ҳам. Янгилик талай саволлар туғдиради, уларга ҳозирча қонун ҳужжатларида ҳамда регуляторнинг тушунтиришларида жавоб мавжуд эмас. Норма кучга киргунга қадар қандай муҳим жиҳатларни аниқлаштириб олиш кераклиги ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 10.03.2023
“Корхона ўзига тегишли бинони сотди. Барча зарур ҳужжатлар 2021 йилнинг апрель ойи билан расмийлаштирилди, нотариус битимни 2021 йилнинг май ойида расмийлаштирди. 2023 йилда автокамерал натижалари бўйича – реализация қилиш бўйича айланма ва ҚҚСни нотариус солиқ инспекциясига битим тўғрисида маълумотларни тақдим этган 2021 йилнинг май ойида акс эттириш талаби билан хат олдик. Талаб қонунийми? Солиқ тўловчи мазкур ҳолда қандай йўл тутиши керак?”. Саволларга ДСҚ Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 27.02.2023
Солиқ маъмуриятчилигини жадал тарзда рақамлаштиришдан зарар кўрган – солиқ органларидан у олиши керак бўлмаган ҳужжатни олган; ўзининг қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга эриша олмаётган солиқ тўловчи қандай йўл тутиши лозим? Вазиятдан чиқиш йўлини “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди: ... 

Дата публикации 13.02.2023
Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида олди-сотди битимлари солиқ узилишига (ҚҚС кам тўланганлигига) олиб келган корхоналарга нисбатан солиқ текширувларини тайинлайди. Бундай текширувларга кимлар тушади – фақат ҳуқуқбузарларми ёки уларнинг контрагентлари ҳам тушадими? Солиқ идораси тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.02.2023
“ТХКМ кассани ўчириб қўйди ва дастурий таъминотни янгилаш учун унга ходимларининг кириши учун рухсат берилишини талаб қилмоқда. ТХКМ мутахассисларининг тушунтиришича, бу МХИКни тез-тез алмаштириш билан боғлиқ МХИКдаги хатолар сонини қисқартиришга ёрдам беради”. Бундай ҳаракатларга қандай муносабат билдириш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” директори, онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга хизмат кўрсатиш бўйича эксперт Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 01.02.2023
Солиқ қўмитаси солиқ тўловчи шахсий кабинетининг функционали контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилишга ёрдам бериши мумкинлигини эслатиб ўтди. My.soliq.uzда солиқ узилишига таъсир кўрсатадиган кўрсаткичлар бўйича маълумот мавжуд. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ...