Полезное для бухгалтера в декабре:
Солиқчиларга «автокамерал» формуласи нотўғри эканлигини қандай исботлаш мумкин
«Автокамерал» формулалари орасида шундай формула борки, у Солиқ кодексининг 337-моддасига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудидаги экспортга ноль ставкада солиқ солиниши мумкинлигини ҳисобга олмайди. Ва бу формула яна бир марта суд муҳокамаларига олиб келди.
Солиқ тўловчи фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар нотўғри эканлигини исботлаб, ўз позициясини қандай ҳимоя қилганини жараён иштирокчиси, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди:
Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
– Бизнинг ҳолатда корхона фойда солиғининг ноль ставкасини қўллаш ҳуқуқига эга эди. Ва биз ўз ҳимоямизда асосан Солиқ кодексида белгиланган баъзи ҳолларда, шу жумладан ушбу ҳолатда ҳам, формула нотўғри ишлаётгани фактига асосландик. Шунингдек, биз суднинг эътиборини солиқ органларининг текширув ўтказишнинг процессуал нормаларини бузганлигига ҳам қаратдик.
Солиқ кодексининг 157, 165 ва 166-моддаларига ҳамда Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, камерал солиқ текшируви доирасида солиқ тўловчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- солиқ текшируви далолатномаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим этиш;
- текширув материалларини кўриб чиқишга тайёрланиш ва унда иштирок этиш;
- солиқ текшируви натижалари бўйича чиқарилган қарорни юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш.
Бироқ, бизнинг ҳолатда далолатнома, қарор ва талабнома бир сана билан белгиланган эди. Тушунарлики, бу ҳолда процессуал нормалар ҳеч қандай тарзда риоя қилиниши мумкин эмас эди. Ҳамма нарса шундай бўлдики, солиқ тўловчининг «автокамерал» формуласи нотўғри ишлаётганини бориб тушунтиришининг ҳеч қандай маъноси йўқ эди. Шунга қарамай, солиқ тўловчи белгиланган 10 кунлик муддатда солиқ органларига ўз ёзма эътирозларини юборди, ушбу масала бўйича барча бирламчи ҳужжатларни илова қилди.
Кутилганидек, «автокамерал»нинг хулосалари нотўғрилиги бўйича тақдим этилган асосларни ҳеч ким кўриб чиқмади. Мансабдор шахсларнинг оғзаки тушунтиришларидан оддий инспекторлар формулани тузатиш ва чиқарилган қарорни бекор қилиш имконига эга эмас. Бу, аслида, солиқчилар нима учун процессуал нормаларга риоя қилишга алоҳида эътибор бермаганликларини ва барча ҳужжатларни бир сана билан расмийлаштирганликларини тушунтиради.
Шу билан бирга, бизнес учун анча сезиларли суммалар ҳақида гап кетаётган эди, шунинг учун солиқ тўловчи судга боришга қарор қилди.
Такрорлайман, биз суд муҳокамаси иштирокчиларининг эътиборини бизнинг ҳолатда формула нотўғри ишлаганига қаратдик. У Ўзбекистон ҳудудидаги экспортга Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚС 12% ставкада ва фойда солиғи 0% ставкада солинишини ҳисобга олмайди. Шунинг учун текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар нотўғри.
Бутун бу суд муҳокамасидан менга энг кўп эсда қолгани, солиқ органи вакили ҳатто баҳслашишга ҳам уринмади. «Автокамерал»нинг барча камчиликларини у техник носозлик ва формуланинг номукаммаллигига тўнкади.
Судья, агар солиқ органлари техник носозлик юз берганини ва «автокамерал» формуласи нотўғри ишлаётганини билган бўлса, нима учун барибир қўшимча ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилганини сўради. Тушунтиришлар, албатта, тўлиқ эди. Жавобгарлар бу ҳолатда инспекторлар бирор нарсани ўзгартира олмасликларини тушунтиришди. Агар формула солиқ тўловчи қонунни бузганини аниқласа, демак, бу – «ҳақиқат».
Бунда солиқ органи вакили, агар «автокамерал» натижалари бўйича қарорни бекор қилиш тўғрисида суд қарори бўлса, солиқ органининг қарори қайта кўриб чиқилиши ва қўшимча ҳисобланган солиқ бекор қилиниши мумкинлигини қўшимча қилди.
Умуман олганда, солиқ хизматининг ҳаракатлари ноқонунийлигини асословчи далиллар етарлича кўп эди, суд солиқ органларининг қарорини бекор қилди.
Менимча, солиқчилар текширувларни ўтказишнинг барча процессуал нормаларига риоя қилишлари ва ноқонуний қарор қабул қилмасликлари мумкин эди. Агар формула номукаммал ва ишончсиз бўлса ва бу солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан кўриниб турган бўлса, текширув материалларини кўриб чиқиш жараёнида барча саволларни ҳал қилиш мумкин эди.
Ва албатта, бундай вазиятларда солиқ органларининг ҳаракатлари уларнинг келгусида олдини олишга қаратилган бўлиши керак. Бу – ягона ҳолат эмас, буни ўз амалиётимдан биламан. Ҳозир биз худди шундай масала бўйича, аммо бошқа солиқ тўловчи билан суд мажлисининг тайинланишини кутмоқдамиз.
Муаммони қандай ҳал қилиш керак
Формулани шунчаки созлаш керак, ва бунинг учун солиқчиларда ҳамма нарса бор. Бизда ҳатто мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги экспорт учун ҳисобварақ-фактуралар шакллари – турлича. Бундан келиб чиқадики, формулани маълумотларни тўғри таҳлил қилишга ўргатиш керак, холос. Агар солиқчиларнинг фикрича, ҳисобварақ-фактуралардаги маълумотлар етарли бўлмаса, солиқ ҳисоботларига қўшимча сатрлар киритиш мумкин.
Мен ҳамма нарса шундоқ ҳам аниқ бўлиб турганда, нима учун ишни бундай бемаъни даражага етказиш кераклигини тушунмайман. Нима учун солиқ тўловчининг, солиқ органларининг ва суднинг вақти ва пулини бекорга сарфлаш керак? Бундан ким ютади?
Тайёрлади Олег ГАЕВОЙ