Солиқ назорати
Дата публикации 21.11.2022
Товарни ички бозорда божхона қийматидан паст нархда реализация қилувчи импорт қилувчилар қўшимча ҚҚС ҳисоблашади. СКнинг 317-моддаси асосида улар ушбу суммани фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириб ташлашади. Лекин автокамерал дастур бундай харажатларни чегириб ташланадиган харажатлар деб ҳисобламайди ва қўшимча фойда солиғи ҳисобланган “хатлар”ни шакллантиради. Уларга қандай муносабат билдиришни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 11.11.2022
Корхонада салбий ҚҚС мавжуд бўлган тақдирда, агар у ўз вақтида солиқларни тўлаётган ва ҳисоботларни топшираётган бўлса, шунингдек солиқ хавфини баҳолаш тизимларида яшил белгига эга бўлса, солиқ текширувларини тайинлашлари мумкинми? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 10.11.2022
Солиқ тўловчилар солиқчилардан солиқлар бўйича қўшимча ҳисоблашлар ҳақида хабар берилган текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича навбатдаги хабарномаларни олдилар. Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятга ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 04.11.2022
Солиқ органлари чакана савдо корхоналарида сайёр солиқ текширувларини ўтказадилар. Текширув предмети – товарларни рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этиш. Қоидабузарлар СК 227-1-м. бўйича жавобгарликка тортилади. Buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА қандай қилиб сўнгги ҳисобот чорагидаги реализациядан соф тушум миқдорида жарима солинишининг олдини олиш ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 03.10.2022
2022 йил 1 октябрдан бошлаб ДСҚ солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради (22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ 7-б.). Уни қаердан топиш мумкин ва у билан қандай ишлаш керак? ... 

Дата публикации 20.09.2022
2022 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда бериш тартиби жорий этилди (28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон Фармон 3-б.). ДСҚ мутахассислари ушбу норма амалиётда қандай ишлашини тушунтиришди: ... 

Дата публикации 14.09.2022
13 сентябрь куни Президент томонидан “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Buxgalter.uz тадбиркорларни қандай ўзгартиришлар кутаётганлигини аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 31.08.2022
Солиқ органлари текширувлар вақтида ҳужжатларни қайта талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга эмас, бироқ истиснолар мавжуд. Вазиятни ДСҚ мутахассислари тушунтиришди: ... 

Дата публикации 24.08.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинган (07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармон 1-б.). Бироқ тадбиркорларга барибир жарима солишади. Вазиятни ДСҚда тушунтиришди: ... 

Дата публикации 24.08.2022
ДСҚ текширувдан олдинги таҳлил ёки камерал солиқ текшируви чоғида солиқ ҳисоботида камчиликлар аниқланган тақдирда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини қайси муддатларда тақдим этиш, шунингдек сиз солиқ органлари хулосасига қўшилмасангиз, нима қилиш кераклигини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 13.07.2022
Агар корхонани қайта рўйхатдан ўтказиш лозим бўлса, сизга солиқларни тўлаш ва солиқ ҳисоботларини топшириш билан боғлиқ эътирозлар бўлмаслиги учун қайғуринг. Янги қоидаларга биноан улар аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилишига сабаб бўлиши мумкин. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тафсилотларни тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.07.2022
ДСҚ СКнинг 2271-моддасига мувофиқ фискал белгиларни акс эттириш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш реализация амалга оширилган ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини эслатиб ўтди. Ушбу норма 2022 йил 12 июнда кучга кирди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА муаммолардан қочиш учун нимани назарда тутиш лозимлигини тушунтирди. ... 

Дата публикации 29.06.2022
Кўп ишлаб чиқарувчилар турли улгуржи харидорлар учун “нарх танлови”ни қўллашади. Якуний нарх шартнома шартларига боғлиқ бўлади. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА қандай қилиб бу ҳолда СКнинг 248-моддаси 4-қисмига биноан қўшимча солиқларни ҳисоблашларга асос яратмасликни тушунтирди. ... 

Дата публикации 01.06.2022
ДСҚ 2022 йил 1 июндан бошлаб касса чекларини бермаганлик тўғрисида SoliqUz мобиль иловаси орқали аризалар бериш ва уларни кўриб чиқишнинг янги қоидаларини жорий этади. Тадбиркорлик субъекти устидан бир мартадан кўп ариза келиб тушган тақдирда бу сайёр солиқ текшируви ва молиявий санкцияларга сабаб бўлади. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати департаментининг бошқарма инспектори Неъматжон РАҲМОНОВ бу қандай ишлаши ҳақида батафсил сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 06.05.2022
Айрим корхоналар солиқ органидан минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган бўнак маълумотномаларини тақдим этиш зарурати тўғрисида билдиришнома олишди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва ДСҚ Ресурс солиқлар маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нодир ҚОДИРОВ тушунтиришди: ... 

Дата публикации 06.05.2022
Бу ҳолда қандай жарима ва пенялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 16.03.2022
Қонунчиликка жарима санкцияларини қўллаш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди (11.03.2022 йилдаги ЎРҚ-758-сон Қонун). Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 14.03.2022
ДСҚ солиқ тўловчиларга текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича хабарномалар йўллади. Бундай хат олганлар нима қилишлари лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.02.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб солиқ органлари солиқ тўловчиларни текширувдан олдинги таҳлилдан ўтказиш имкониятига эга бўлишди. Тадбиркорлар бу ҳақда нималарни билишлари кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА сўзлаб берди. ... 

Дата публикации 19.01.2022
Солиқ органларининг ахборот тизимлари солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради. Агар асос топишса - ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатиб турилади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илованинг 32-б.). Buxgalter.uz йўриқномаси тезда сабабларини аниқлаш ва гувоҳномани тиклаш бўйича ҳаракатларни режалаштиришга ёрдам беради. ...