Солиқ назорати
Дата публикации 24.08.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинган (07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармон 1-б.). Бироқ тадбиркорларга барибир жарима солишади. Вазиятни ДСҚда тушунтиришди: ... 

Дата публикации 24.08.2022
ДСҚ текширувдан олдинги таҳлил ёки камерал солиқ текшируви чоғида солиқ ҳисоботида камчиликлар аниқланган тақдирда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини қайси муддатларда тақдим этиш, шунингдек сиз солиқ органлари хулосасига қўшилмасангиз, нима қилиш кераклигини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 13.07.2022
Агар корхонани қайта рўйхатдан ўтказиш лозим бўлса, сизга солиқларни тўлаш ва солиқ ҳисоботларини топшириш билан боғлиқ эътирозлар бўлмаслиги учун қайғуринг. Янги қоидаларга биноан улар аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилишига сабаб бўлиши мумкин. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тафсилотларни тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.07.2022
ДСҚ СКнинг 2271-моддасига мувофиқ фискал белгиларни акс эттириш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш реализация амалга оширилган ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини эслатиб ўтди. Ушбу норма 2022 йил 12 июнда кучга кирди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА муаммолардан қочиш учун нимани назарда тутиш лозимлигини тушунтирди. ... 

Дата публикации 29.06.2022
Кўп ишлаб чиқарувчилар турли улгуржи харидорлар учун “нарх танлови”ни қўллашади. Якуний нарх шартнома шартларига боғлиқ бўлади. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА қандай қилиб бу ҳолда СКнинг 248-моддаси 4-қисмига биноан қўшимча солиқларни ҳисоблашларга асос яратмасликни тушунтирди. ... 

Дата публикации 01.06.2022
ДСҚ 2022 йил 1 июндан бошлаб касса чекларини бермаганлик тўғрисида SoliqUz мобиль иловаси орқали аризалар бериш ва уларни кўриб чиқишнинг янги қоидаларини жорий этади. Тадбиркорлик субъекти устидан бир мартадан кўп ариза келиб тушган тақдирда бу сайёр солиқ текшируви ва молиявий санкцияларга сабаб бўлади. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати департаментининг бошқарма инспектори Неъматжон РАҲМОНОВ бу қандай ишлаши ҳақида батафсил сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 06.05.2022
Айрим корхоналар солиқ органидан минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган бўнак маълумотномаларини тақдим этиш зарурати тўғрисида билдиришнома олишди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва ДСҚ Ресурс солиқлар маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нодир ҚОДИРОВ тушунтиришди: ... 

Дата публикации 06.05.2022
Бу ҳолда қандай жарима ва пенялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 16.03.2022
Қонунчиликка жарима санкцияларини қўллаш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди (11.03.2022 йилдаги ЎРҚ-758-сон Қонун). Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Дата публикации 14.03.2022
ДСҚ солиқ тўловчиларга текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича хабарномалар йўллади. Бундай хат олганлар нима қилишлари лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.02.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб солиқ органлари солиқ тўловчиларни текширувдан олдинги таҳлилдан ўтказиш имкониятига эга бўлишди. Тадбиркорлар бу ҳақда нималарни билишлари кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА сўзлаб берди. ... 

Дата публикации 19.01.2022
Солиқ органларининг ахборот тизимлари солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради. Агар асос топишса - ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатиб турилади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илованинг 32-б.). Buxgalter.uz йўриқномаси тезда сабабларини аниқлаш ва гувоҳномани тиклаш бўйича ҳаракатларни режалаштиришга ёрдам беради. ... 

Дата публикации 18.01.2022
“Менинг ҳолатимни текшириш”да тадбиркорда ҳеч қандай қизил белги, ҳатто сариқ белги ҳам йўқ. ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси - амал қилмоқда. Бироқ ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда “узилиш коэффициенти”нинг юқори даражаси чиқяпти. Қизил ранг контрагентларни хавотирлантиради, улар солиқ органи билан муаммога дуч келмаслик учун ишга доир муносабатларни давом эттиришни исташмайди. Бундай вазиятда қандай ишлашни, buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.01.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 138-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди. Бу нимага сабаб бўлишини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 30.12.2021
Солиқ кодексига киритилган тузатишлар ўз вақтида топширилмаган солиқ ҳисоботи учун санкцияларга ҳам дахл қилди. Нима ўзгарди? ... 

Дата публикации 24.12.2021
Гувоҳнома тўхтатилганда бюджетга тўланган ҚҚС қайси харажатларга киритилади Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 23.12.2021
ЭҲФда харидор ва сотувчи реквизитлари тагида янги қатор - “солиқ узилиши коэффициенти” пайдо бўлди. Бу нима учун керак бўлиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра, ДСҚ ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Ҳаётжон Насруллоев сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 22.12.2021
2021 йил 23 декабрда 595-сон ВМҚ ва тегишинча, солиқ хавфини баҳолашга асосланган ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради. “Қизил белги” мавжуд солиқ тўловчилар қачон ҚҚС тўловчи гувоҳномасининг тўхтатиб турилишини, “сариқ белги” мавжуд солиқ тўловчилар эса - ваъда қилинган текширувларни кутишлари керак? ... 

Дата публикации 17.12.2021
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом авваламбор Ўзбекистон юридик шахслари учун ишлаб чиқилган. Низомда чет эллик юридик шахслар доимий муассасаларининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинган ёки олинмаганлиги ҳақида солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори Иродахон АББОСХОНОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 15.12.2021
“Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси хўжалик юритувчи субъектда кетма-кет иккита камерал текширувини ўтказди - 2020 йилда ўша йилнинг III чораги якунлари бўйича ва 2021 йилда 2020 йил якунлари бўйича. Битта давр учун бир нечта камерал текширувларни ўтказиш мумкинми?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: ...