Кўпинча бино ва иншоотларни қуришда бухгалтерларда АВни битта инвентарь объектга бирлаштириш масаласи юзага келади. Масалан, корхона савдо марказини қуриб, уни лифтлар, эскалаторлар, кондиционерлар, кучланиш трансформаторлари билан жиҳозлади. Қурилишда ускуналар ҳисобда қандай акс эттирилади? Турли АВларни битта объектга киритган ҳолда битта АВ объекти – бино акс эттириладими ёки ҳар бир АВни фойдаланишга алоҳида қабул қилиш лозимми? ...
Ҳозирги шароитда раҳбарнинг асосий вазифаларидан бири корхонанинг молиявий имкониятларини сақлаб қолиш – ходимларга иш ҳақи, таътил пули ва бошқа тўловларни, бюджетга солиқларни тўлаш, бизнес фаолият юритиши нуқтаи назаридан бошқа биринчи навбатдаги вазифаларни ҳал қилиш ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир корхона қонун ҳужжатларини бузмаган ҳолда ўз харажатларини имкон қадар мақбуллаштиришга ҳаракат қилади. ...
Давлат статистика қўмитаси Янги йил арафасида асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди. 1 февралга қадар қуйидагилар томонидан АФ қайта баҳоланиши лозим:
1) сўнгги марта қайта баҳолашни 2017 йил январда ўтказган кичик бизнес субъектлари;
2) кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига кирмайдиган бошқа корхоналар, шу жумладан 2019 йилда ташкил этилган корхоналар. ...