Савдо ва овқатланиш
Дата публикации 16.02.2022
Агар харидор сизнинг чекингиз бўйича SoliqUz мобиль иловасида кешбэк ололмаса, бу жиддий муаммоларга олиб келади. Харидорнинг эътирозларига тўғри муносабат билдирган ҳолда қандай йўл тутган маъқул? ... 

Дата публикации 10.02.2022
2021 йил октябрь-декабрда онлайн-НКМ ва виртуал кассага штрих-кодлар ва рақамли маркировкани ўқийдиган ва аниқлашни таъминловчи қурилмалар харид қилган тадбиркорлар ПҚ-5252-сон қарорда назарда тутилган имтиёзни қўллашлари мумкин. ... 

Дата публикации 10.02.2022
Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 09.02.2022
2022 йил 1 сентябрга қадар солиқ тўловчиларга нотўғри МХИКлар учун жарима солинмайди. Цемент, шиша, ёғоч ва паxтага тегишли хўжалик операциялари бундан мустасно. 2022 йил якунига қадар ишчи гуруҳлар ташкил этилади, товарлар ва хизматлар каталоги устида ишлаш, базавий шартли бирликларни содда ва тушунарли шаклда белгилаш ва ҳ.к. давом эттирилади. Бунда нималарни албатта ҳисобга олиш лозимлигини “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Cветлана ГОЛОСОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 21.01.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга рақамли маркировкалаш қоидаларини бузмаган ҳолда маҳсулотларни олиб кириш ва ҳисобга олиш вазифаси юклатилган 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 3-илова 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 4-илова. Маҳсулотлар тўғри маркировкаланганда божхона расмийлаштирувидан ўтишда муаммолар юзага келмайди. Ушбу масалада нималарга эътибор берилиши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 17.01.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб товарлар ва хизматлар бўйича МХИК кўрсатилмаган онлайн-НКМ чекларини бериш тақиқланади 4.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-б. «a» кичик б. . Нотўғри кўрсатилган МХИК ахборот тизимларида ҳисобга олишда хатоликлар юзага келишига ва солиқ имтиёзларини қўллашда муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Чекдаги хатоларни қандай тузатиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Mарон» ТХКМ мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 12.01.2022
Катта бўлмаган туркумлар билан импорт қилинадиган (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) товар учун келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни қўшимча тарзда олиш зарурми? Буни Божхона брокерлари уюшмаси илтимосига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тушунтирди. ... 

Дата публикации 10.01.2022
1 февралдан бошлаб электрон савдо майдончалари орқали товарлар сотилганда ҳамда тўлов тизимлари орқали хизматлар учун ҳақ тўланганда шакллантириладиган электрон чекларда фискал белгилар акс эттирилиши лозим 30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорга 9-илованинг 17-б. «б» кичик б.. ... 

Дата публикации 08.01.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб МХИК кодлари акс эттирилмаган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларини бериш тақиқланди (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-б. “а” кичик б.). ДСҚ ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида кўрсатиладиган МХИКда хатолар бўлмаслиги кераклигини яна бир бор эслатиб ўтди. Келгусида бу ҳуқуқбузарларга жарима солишга сабаб бўлади. ... 

Дата публикации 21.12.2021
Автосалон ДЙҲХХдан БҲМнинг 10%и қийматида (ҚҚСсиз) маълумотнома-счёт бланкаларини харид қилади. Жорий йил бошидан у мазкур маълумотномани мижозларга ҚҚС билан сотди. Имтиёзни МХИК кодига боғлашда ҳисобварақ-фактура ҚҚС бўйича имтиёз билан шакллантирилиши маълум бўлди. Вазиятни ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 07.12.2021
Корхонада товарлар ва хизматлар нархи, қоидага кўра, иқтисодиёт ва маркетинг бўлимлари ёки раҳбариятнинг ўзи томонидан белгиланади, чунки кўп ҳолларда сотувлар муваффақияти нархга боғлиқ бўлади. Трансферт нарх белгилаш бўйича СК нормалари (СК VI бўлими) кучга киришини ҳисобга олган ҳолда товарлар (хизматлар) учун нарх белгилаш масаласига бухгалтерия ходимлари ҳам фаол киришишларига тўғри келади. Нарх сиёсатини қандай тўғри тузиш ва нима учун у солиқ ҳисоб сиёсатининг бир қисмига айланиши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Ирина ПОДОЛЬСКАЯ гапириб берди: ... 

Дата публикации 02.12.2021
ДСҚ расмий ахборот тақдим этди, унга кўра: 1) ноябрь ойи учун ЭҲФни тақдим этиш муддати 2021 йил 20 декабрга қадар узайтирилди; 2) E-aktiv ўлчов бирликларининг МХИКка боғланиши ва ҚҚС тўловчиларнинг гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатилиши босқичма-босқич қўлга қўйилади. Хусусан: ... 

Дата публикации 29.11.2021
Улгуржи фирмада солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланмалардан ташқари яна қурилиш ҳам мавжуд бўлганда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси қандай чиқарилишини “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 24.11.2021
ДСҚ ЭҲФ тизимига янги функционални киритди. У тадбиркорлик субъектига товарнинг ўлчов бирлигини танлашга ёрдам беради. Чунки энди ҳар доим ҳам одатдаги ўлчов бирликларини қўллаб бўлмаяпти. Buxgalter.uz ДСҚ мутахассислари ёрдамида вазиятни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 24.11.2021
Солиқ маъмуриятчилигини модернизация қилиш 2021 йилда чакана савдо соҳасига ҳам дахл қилди. Buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга жамлади: ... 

Дата публикации 17.11.2021
2021 йилда умумий овқатланиш корхоналарига солиқ тўлаш бўйича енгилликлар яратилди, кўп қаватли уйнинг ертўласида ишлаш ҳуқуқи берилди. Улар алкоголь билан савдо қилиш учун қўшимча йиғим тўлашга мажбур бўлишди, ЯИДХПда янги интерактив хизматга эга бўлишди, ўз ходимларини мажбурий тартибда эмлашди. Умумий овқатланиш соҳасини тартибга солишдаги бу ва бошқа ўзгартиришларни buxgalter.uz қулай бўлиши учун жадвалга жамлади: ... 

Дата публикации 04.11.2021
Чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ўз корхонасининг тўлиқ номи ва СТИРини танишиш учун қулай жойда жойлаштиришлари шарт (07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 3-илованинг 1-2-б.). ДСҚ ушбу маълумотни қулай ва замонавий шаклга - QR-кодига келтириш имконини берадиган янги сервисни таклиф қилди. Бошқалар қаторида, QR-кодлари солиқчиларга савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни тезроқ аниқлашга ёрдам беради. ... 

Дата публикации 28.10.2021
10 дан 26 октябрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқни етказиб бериш бўйича олди-сотди битимларини тузган тадбиркорлар мазкур давр учун СКнинг 483-моддаси 9-қисмида назарда тутилган имтиёзни қўллаш учун тузатилган ЭҲФни топширишга ҳақлилар. ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 25.10.2021
2022 йил апрелдан бошлаб солиқчилар ЭҲФ ёки назорат-касса техникаси чекларида “нотўғри” МХИКлар акс эттирилганлиги учун жаримага тортишни бошлашлари мумкин. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бу вақтга қадар солиқ органлари талай саволларга жавоб беришлари лозимлигига эътибор қаратди. Хусусан, МХИК билан боғлиқ катта мураккабликлар умумий овқатланиш корхоналарини объектив равишда синовдан ўтказмоқда: ... 

Дата публикации 22.10.2021
Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади. ...