ДСҚ чекларда комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган тақдирда солиқ ҳисоботини қандай топширишни тушунтирди

preview

Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди:

 

– “2021 йил 14 декабрда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига онлайн-НКМ тизимининг янги функционали тўғрисида тушунтириш йўлланган. Хатда воситачилар касса аппаратлари ва виртуал кассаларни қайта созлаш учун ТХКМга мурожаат қилишлари лозимлиги айтиб ўтилган.

Онлайн-НКМ чекларида воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товар тўғрисидаги бошқа ахборот орасида, комитентнинг СТИРи акс эттирилиши керак. Бунда комитентлар мажбурий тартибда ўз шахсий кабинетларида “Корхона комиссионерлари рўйхатини шакллантириш” интерактив хизмати ёрдамида ўзлари ишлаётган барча воситачиларни рўйхатдан ўтказишлари керак.

Шундан сўнг чек бўйича товарнинг қиймати комитентда солиқ бўйича Ҳисоб-китобда ўтади. Ўз навбатида комитент воситачилик шартномаси асосида ҳисобварақ-фактура ёрдамида воситачига сотилган товар учун воситачилик ҳақини тўлаши керак.

Амалиётда эса айрим воситачилар ва комитентлар тегишли созлашни амалга оширишмаган ва одатдаги схема бўйича ишлашда давом этишган. Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни топшириш вақти келганда ва 4 февралда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида солиқ бўйича ҳисоб-китобларда онлайн-НКМ маълумотларини автоматик тарзда акс эттиришни бекор қилиш имконияти ёпилганда, уларда муаммо юзага келди. Воситачилик товарини сотишдан олинган барча сумма бутунлигича воситачининг Ҳисоб-китобида ўтади.

Воситачи комитентнинг СТИРини ўз вақтида кўрсатишни унутса ҳам худди шундай бўлади.

Иккала ҳолатда ҳам урилган чеклар бўйича вазиятни солиқ тўловчи-воситачининг шахсий кабинетидаги “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” менюси ёрдамида тузатиш мумкин. У воситачининг шахсий кабинети орқали чекка комитентнинг СТИРини ёзиш имконини берадиган зарур функционал билан тўлдирилди.

У оддий тарзда ишлайди:

  1. “Чекка тузатиш киритиш” менюсида комитентнинг СТИРисиз урилган чекни топинг.
  2. “Тузатиш киритиш” бўлимида воситачилик шартномаси бўйича сотилган товарни топинг ва “Комитентнинг СТИРи” устунида унинг СТИРини ёзинг.
  3. Тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатига воситачилик шартномасини бириктиринг.
  4. “Ҳисоблаш” тугмасига босинг.

Товарнинг қиймати ва чек бўйича умумий сумма ўзгармаслиги боис, инспекцияга чекка тузатиш киритишга рухсатнома учун олдиндан мурожаат қилиш шарт эмас. Бундай вазиятларда чекка соддалаштирилган тартибда тузатиш киритилади.

Комитентга у сизни воситачи сифатида рўйхатдан ўтказиши зарурлигини эслатиб ўтинг. Акс ҳолда функционал ишламайди.

Келгусида муаммони бартараф этиш учун кассангизни қайта созлаш учун ТХКМга мурожаат қилинг.

Бундай тузатишдан кейин воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган  товарни сотишдан олинган сумма комитентда тўлиқ солиқ Ҳисоб-китобида ўтади. Воситачи эса ўзининг воситачилик ҳақини комитент билан ҳисоб-китоблар тартибида олади.  Воситачилик ҳақини тўлаш ҳолати бўйича ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Ушбу ЭҲФ асосида воситачилик ҳақи воситачининг ҳисоботида ўтади”.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Айланмадан олинадиган солиқ Ўзбекистонда: ҳисоб-китоб айланма солиқ, айланмадан олинадиган солиқ, ҳисоб-китоб, солиқ ставкалари, ҳисобот бериш Айланмадан олинадиган солиқ: ким тўлайди, қандай ҳисобланади, қайси фаолият турларига татбиқ этилади ва ҳисобот қандай топширилади. Ставкалар, имтиёзлар, солиқ ҳисоботи, жарималар ва амалдаги қоидалар бўйича жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /ru/publish/doc/text178581_dsq_cheklarda_komitentning_stiri_kursatilmagan_taqdirda_soliq_hisobotini_qanday_topshirishni_tushuntirdi