Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади. ...
Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида акс эттирилади. Бундай амалиёт 2022 йил 1 апрелга қадар ДСҚ ва Марказий банк томонидан йўлга қўйилади 4.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 4-б. . Мазкур ўзгаришларга қандай тайёрланиш лозимлиги ва улар қандай натижа бериши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида. ...
Тўлов тизимларининг электрон чекларида фискал белги пайдо бўлади. Мазкур янги ўзгартиш товар ва хизматлар сотувчилари ҳамда харидорлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга ҳам тааллуқли бўлади 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252, 5-б.. Шу тариқа Click, PayME, PAYNET ва бошқа шунга ўхшаш тизимлар орқали ўзаро ҳисоб-китобларда онлайн-НКТни қўллаш масаласига нуқта қўйилади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ...
2022 йи 1 январдан бошлаб назорат-касса машиналари ва виртуал кассалар чекларини МХИКсиз бериш тақиқланган (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 2-б. “а” кичик б.). Қандай қилиб ушбу қоидани бузмаслик ҳақида - buxgalter.uz шарҳида. ...
Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш
Қоидаларига қўшимча киритилди, унга асосан ҳар бир реализация қилинган (сотилган) маҳсулот бирлиги учун маркировкалаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни сақловчи фискал ҳужжат (онлайн-НКТ) ва (ёки) электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаган ҳолда маҳсулотни рақамли маркировка билан реализация қилиш (сотиш) ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жазолашга сабаб бўлади. ...
ДСҚ мутахассисларининг таъкидлашича, чакана харидорлардан қабул қилинган барча тўловлар онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали ўтиши керак. Шу жумладан бўлиб-бўлиб тўлашга, кредитга ёки бўнак билан сотилган товарлар бўйича биринчи ва кейинги тўловлар. Агар гап мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товар хусусида борса, қандай қилиб кейинги тўловларни онлайн-НКМ орқали ўтказиш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ бу ҳақда гапириб берди: ...
Июнда дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси бошланди. Агар товар дорихона орқали сотилса, сотувчида онлайн-НКМ сканери ёрдамида маркировкани ўқиш ва товарни айланмадан чиқариш имконияти мавжуд. Агар дори воситаларини, масалан, касалхона, хусусий клиника ўз мижозларининг эҳтиёжлари учун пул ўтказиш йўли билан харид қилса, қандай йўл тутиш лозим? Ҳисобварақ-фактурада рақамли маркировкалаш назарда тутилмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ тушунтирди: ...