Онлайн-НКТ
Материал санаси 14.12.2021
Онлайн-НКМ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда сотувлар тўғрисидаги маълумотларни автоматик тарзда акс эттиради. Яқинда унга ўзгартиришлар киритилди. Комитент ва воситачи турли солиқларни (ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаган тақдирда энди воситачилик шартномаси бўйича товарларни сотишдан олинган тушум қандай акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ICT департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ гапириб берди: ... 

Материал санаси 13.12.2021
2022 йил онлайн-НКМ ва виртуал кассалар эгалари учун ўтиш даври бўлади: мазкур қурилмалар банк карталари орқали тўловларни қабул қилишни “ўрганиши” керак. Техник жиҳатдан бунга мослаштирилмаган касса техникаси эгалари қурилмани алмаштириш ҳақида қайғуришлари керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Марон» МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 26.11.2021
Воситачилик, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) шартномаси бўйича ва бўнак тўловини қўллаган ҳолда товарларни реализация қилишда онлайн-НКТ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда айланмаларни автоматик тарзда акс эттириши учун ДСҚ янги функционални жорий этди. Янгиликларни қандай қўллаш мумкин ва техникани қайта созлаганларда нима ўзгаради? Buxgalter.uz ДСҚда батафсил тушунтиришлар олди. ... 

Материал санаси 22.11.2021
ДСҚ онлайн-НКМ чекларида комитентнинг товарини бўнак тўлови ёки бўлиб-бўлиб тўлаш билан (кредитга) сотишни акс эттириш имконини берадиган янги техник ечимни жорий қилмоқда. ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ бу ҳақда батафсил гапириб берди: ... 

Материал санаси 09.11.2021
2023 йил 1 январдан бошлаб қўлланилаётган назорат-касса онлайн-техника ўзининг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этади (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-б. “б” кичик б.). Бу нимага олиб келиши мумкин? ... 

Материал санаси 02.11.2021
2021 йил 1 декабрдан бошлаб ДСҚ етказиб берувчида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда маҳсулот мавжудлигини МХИК коди бўйича аниқлаши мумкин. Агар тизим етказиб берувчида ЭҲФни расмийлаштириш пайтида товар мавжуд эмас деб ҳисобласа, у ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 6-б “г” кичик б.). Бунда нафақат фирибгарлик туфайли, балки хато натижасида ҳам “блокировкага” тушиш мумкин. ... 

Материал санаси 22.10.2021
Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади. ... 

Материал санаси 20.10.2021
Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида акс эттирилади. Бундай амалиёт 2022 йил 1 апрелга қадар ДСҚ ва Марказий банк томонидан йўлга қўйилади 4.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 4-б. . Мазкур ўзгаришларга қандай тайёрланиш лозимлиги ва улар қандай натижа бериши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 14.10.2021
Тўлов тизимларининг электрон чекларида фискал белги пайдо бўлади. Мазкур янги ўзгартиш товар ва хизматлар сотувчилари ҳамда харидорлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга ҳам тааллуқли бўлади 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252, 5-б.. Шу тариқа Click, PayME, PAYNET ва бошқа шунга ўхшаш тизимлар орқали ўзаро ҳисоб-китобларда онлайн-НКТни қўллаш масаласига нуқта қўйилади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Материал санаси 06.10.2021
2022 йи 1 январдан бошлаб назорат-касса машиналари ва виртуал кассалар чекларини МХИКсиз бериш тақиқланган (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 2-б. “а” кичик б.). Қандай қилиб ушбу қоидани бузмаслик ҳақида - buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 05.10.2021
Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш Қоидаларига қўшимча киритилди, унга асосан ҳар бир реализация қилинган (сотилган) маҳсулот бирлиги учун маркировкалаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни сақловчи фискал ҳужжат (онлайн-НКТ) ва (ёки) электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаган ҳолда маҳсулотни рақамли маркировка билан реализация қилиш (сотиш) ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жазолашга сабаб бўлади. ... 

Материал санаси 16.08.2021
Харидорнинг илтимосига биноан дорихона таблеткаларнинг тўлиқ бўлмаган қадоғини (60 дона) сотади, битта блистер эса - 10 дона таблетка. Бунда рақамли маркировка фақат дори воситаси қадоғига қўйилган (60 дона). Бундай сотиш онлайн-НКТ тизими ва “Asl belgisi” тизимида қандай акс эттирилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Стратегик режалаштириш департаменти мутахассиси Аҳмад ФАЙЗИЕВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 10.08.2021
ДСҚ мутахассисларининг таъкидлашича, чакана харидорлардан қабул қилинган барча тўловлар онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали ўтиши керак. Шу жумладан бўлиб-бўлиб тўлашга, кредитга ёки бўнак билан сотилган товарлар бўйича биринчи ва кейинги тўловлар. Агар гап мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товар хусусида борса, қандай қилиб кейинги тўловларни онлайн-НКМ орқали ўтказиш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ бу ҳақда гапириб берди: ... 

Материал санаси 09.08.2021
Июнда дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси бошланди. Агар товар дорихона орқали сотилса, сотувчида онлайн-НКМ сканери ёрдамида маркировкани ўқиш ва товарни айланмадан чиқариш имконияти мавжуд. Агар дори воситаларини, масалан, касалхона, хусусий клиника ўз мижозларининг эҳтиёжлари учун пул ўтказиш йўли билан харид қилса, қандай йўл тутиш лозим? Ҳисобварақ-фактурада рақамли маркировкалаш назарда тутилмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 04.08.2021
Дўкон промоакция ўтказмоқда, товарларни чегирма билан сотмоқда. Бундай сотувлар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизимида қандай акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди: ... 

Материал санаси 15.07.2021
Чораклик асосда айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларини топширадиган баъзи тадбиркорлик субъектлари реал айланмаларнинг ҳисоб-китобларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКТ маълумотлари билан тафовут бўлиши муаммосига дуч келишди. Қандай қилиб буни олдини олишни, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди: ... 

Материал санаси 14.07.2021
Касса техникасини ўчириб қўйиш сиз учун энг ноқулай пайтга тўғри келмаслиги учун нимани билиш зарурлиги ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди: ...