Новое
30.05.25
Stat.ҳисобот ТГ-гуруҳида 15 июнгача 2024 йил учун корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш (товарлар, ишлар ва хизматлар) харажатлари бўйича сўровнома анкетасини (1 xarajat) тўлдириб юбориши керак бўлган корхоналар рўйхати янгиланди.
Buxgalter.uz ҳамма нарсани қандай тўғри қилишни аниқлаштирди:
29.05.25
Айрим корхоналар ходимларни моддий рағбатлантириш учун чораклик мукофотларни тўлаш амалиётини қўллайди.
Чораклик мукофотни қандай ҳисоблаш, унинг ҳисоби учун қайси кўрсаткичлар таъсир қилади ва қандай муддатларда тўланиши ҳақида buxgalter.uz сайтида батафсил кўриб чиқамиз:
29.05.25
My.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали – кўп жиҳатдан қулай воситадир. Лекин агар порталда «ўз ҳудудингизни» вақти-вақти билан текширмасангиз, у ноёб сюрприз ҳам қилиши мумкин. Рақамлаштиришнинг дастлабки босқичларининг камчиликлари, деб айтиш мумкин…
Ҳозир қанчалик кулгили эшитилса ҳам, лекин ушбу мақола муаллифи ўз оиласи таркибида 17 киши (ҳақиқатда учта ўрнига) топди, жумладан — 3 «она» ва 7 амалдаги «эр» (ва битта ҳам ажрашув йўқ). Бундай «кенгайтирилган» оила таркиби Soliq мобил дастуридаги «ота-оналар учун солиқ тўлаш» хизматида мол-мулк солиғи қарзи кутилмаганда қаердан пайдо бўлганини тушунишга уриниш вақтида аниқланди.
Buxgalter.uz нимани ва қаерда текшириш керак ва «бегоналар» билан нима қилиш мумкинлигини тушунтиради:
29.05.25
Устамалар ва қўшимча тўловлар мотивация воситаси бўлиб хизмат қилади, ходимларни юқори ютуқлари, касбий маҳорати ва компанияга садоқати учун рағбатлантиради. Шунингдек, улар иш билан боғлиқ хавф ва ноқулайликларни қоплайди. Бошқача айтганда, қўшимча тўловлар иш берувчига меҳнат унумдорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш ва малакали мутахассисларни сақлаб қолишга ёрдам беради.
Устамалар ва қўшимча тўловлар қандай бўлади, иш ҳақига фоизли устамани қандай ҳисоблаш керак ва устама тўловини қандай расмийлаштириш керак, бу ҳақда buxgalter.uz да батафсил ўқинг:
29.05.25
2025 йил 19 майдан бошлаб Ўзбекистонда ташқи савдонинг E-Contract ахборот тизими расман тўлиқ форматда ишлай бошлади. Энди бу – Ўзбекистонда ТИФ-шартномаларини рўйхатга олиш ва назорат қилиш учун ягона рақамли восита.
E-Contract тизимига барча хизмат кўрсатувчи банклар, солиқ ва божхона органлари уланган. Унинг ишга туширилиши билан бошқа тизимлар орқали («ТИФ-Шартнома», ААТ «Шартнома», EXIM портали) маълумотлар узатиш имкониятсиз бўлди. Шунга кўра, савол туғилади – бухгалтер Е-Contract орқали ТИФни қандай юритиши керак?
Buxgalter.uz тушунтиради:
28.05.25
Ташкилот ДСХОдан хат олди, унда 46 «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи» ва 36 «Ижтимоий солиқ» кодлари бўйича солиқлар учун унга ортиқча тўловни кўчириш амалга оширилгани – бундан солиқ тўловчининг ўзи хабардор қилинмаган ва СКнинг 83, 103-104, 110 ва 115-моддаларига, шунингдек 26.03.2021 йилдаги 2771-3-сон қарорнинг 33-2 бандига ҳавола қилинган ҳолда кўрсатилган.
Бундай амалларнинг қонунийлигини buxgalter.uz сўрови бўйича солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА баҳолади:
26.05.25
Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори мажбурий рақамли маркировкалаш соҳасидаги қонунбузарликлар учун прогрессив жарима тизимини жорий этади – тўртинчи жаримадан сўнг солиқ тўловчи бир йил давомида ҚҚСни қоплаш ҳуқуқини йўқотади.
Шунингдек, у дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларини ва маркировка кодлари билан ишлашнинг айрим жиҳатларини ўзгартиради.
Энг муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида қисқача бандлар бўйича:
26.05.25
Солиқ қўмитаси алкоголь маҳсулотларини қуйиб сотишнинг тасдиқланган схемасини тақдим этди. Бу амалда қандай ишлашини «RIG» МЧЖ директори Рустам ЯҚУБОВ «VIPOS» виртуал кассаси мисолида тушунтириб берди:
23.05.25
2025 йил май ойидан бошлаб «Янги технологиялар» ИАМ soliq.uz тизимида корпоратив карталар чекларини рўйхатдан ўтказишга янги талаблар жорий қилди. Онлайн-НКМ чекларига қўйилган амалдаги норматив талабларни ҳисобга олганда ҳеч қандай муаммо пайдо бўлмаслиги керак эди, лекин улар шунга қарамай пайдо бўлди. Корпоратив чекларнинг муҳим қисми my3soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказишда тизим томонидан жисмоний шахслар карталарининг чеклари деб танилиб, рад этилди. Улар бўйича ҚҚС қайтариш имкони йўқолди.
Муаммонинг сабаблари ва уни ҳал қилиш йўлларини buxgalter.uz сайтининг сўровига биноан онлайн-НКМ экспертлари, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЯҚУБОВ ва «GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтирдилар:
22.05.25
Корпоратив карта билан тўлашда берилган чекни Didox тизими орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин. Муваффақиятли рўйхатдан ўтказилгандан сўнг чек маълумотлари my3.soliq.uz сайтидаги рўйхатдан ўтказилган чеклар рўйхатида ва ҚҚС ҳисоботида кўрсатилиши керак.
Амаллар кетма-кетлигини buxgalter.uz сайтининг сўровига биноан Didox мижозлар билан ишлаш бўйича менежери Екатерина КУЛДАШЕВА тушунтирди: