Новое
29.10.21
“Менинг ҳолатимни текшириш” тизимининг тўртинчи мезони рўпарасидаги қизил доирадаги кесишган белги кўпларнинг асабида ўйнади. Бу кўчмас мол-мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини e-ijara да фаол рўйхатдан ўтказишга олиб келди. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бу мажбурий бўлгандан кейин шартномани рўйхатдан ўтказмаслик нимага олиб келишини гапириб берди:
28.10.21
Чет эл компанияси ваколатхонасида чет эл фуқаролари ишлайди, уларнинг меҳнат қилишлари учун рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилган. Агар ходимлар иш ҳақини бош офисда олишса, буни ваколатхонанинг ҳисоботида акс эттирмаса бўладими? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? Саволларга ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти Солиқ маъмуриятчилиги методологияси бошқармаси бошлиғи Азиз УМИРЗАКОВ жавоб берди:
28.10.21
2021 йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қатор НҲҲлар қабул қилинди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга жамлади:
28.10.21
10 дан 26 октябрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқни етказиб бериш бўйича олди-сотди битимларини тузган тадбиркорлар мазкур давр учун СКнинг 483-моддаси 9-қисмида назарда тутилган имтиёзни қўллаш учун тузатилган ЭҲФни топширишга ҳақлилар. ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди:
28.10.21
Корхона ўз вақтида солиқ ҳисоботини топширади ва солиқларни тўлайди. Бироқ «Менинг ҳолатимни текшириш» тизими муассиснинг бошқа фирмасида ўз вақтида солиқлар тўланмаганлиги ва солиқ ҳисоботлари топширилмаганлиги билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги сабабли хатар даражаси юқори эканлигини кўрсатган. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бўлим бошлиғи Сахийбек МИРЗАЛИЕВ тушунтириб берди:
27.10.21
“Корхона ёзда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда ходимлар ва таъсисчиларнинг болалари учун оромгоҳга йўлланмалар учун тўловни амалга оширди. Ҳозир бизни аудиторлар текширишмоқда, бу жараёнда низоли саволлар юзага келди: мазкур тўловларга ЖШДС солинадими, бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланадими”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:
27.10.21
Молия вазирлиги ifrs.academy платформасида МҲХСга бепул ўқитишни ташкил этган. Бу қандай ишлаши ва тайёргарлик доирасида нима олиш мумкинлигини Молия вазирлиги Департаменти бошлиғи Иброҳим АҲМАДХОНОВ гапириб берди:
27.10.21
2021 йил 10 октябрдан 31 декабрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ гўшти), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланмалар ва мамлакатга олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган (СК 483-м. 9-қ.). Бироқ мазкур имтиёзни қўллаш осон бўлмайди, деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА. Молия вазирлиги, Божхона ва Солиқ қўмиталарининг ёрдами зарур:
27.10.21
Хусусий компания ўз ходимларининг ҳарбий рўйхатга олишни юритиши шартми ёки бу фақат давлат ташкилотлари учун мажбурийми? Қандай ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари сўралади ва нималарга эътибор бериш лозим? Buxgalter.uz саволларига “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
26.10.21
Президентнинг “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5231-сон қарори билан 2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳиcобга олишнинг янги тартиби жорий қилинди. Солиқ тўловчиларнинг янги тартибни қўллаш тўғрисидаги саволларига buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: