Новое
14.10.21
Солиқ кодексига, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тафсилотлар - norma.uz портали шарҳида:
14.10.21
Тўлов тизимларининг электрон чекларида фискал белги пайдо бўлади. Мазкур янги ўзгартиш товар ва хизматлар сотувчилари ҳамда харидорлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга ҳам тааллуқли бўлади 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252, 5-б.. Шу тариқа Click, PayME, PAYNET ва бошқа шунга ўхшаш тизимлар орқали ўзаро ҳисоб-китобларда онлайн-НКТни қўллаш масаласига нуқта қўйилади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида:
14.10.21
ЯММТда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ЖШШИР бўйича рўйхатдан ўтказишнинг техник имконияти пайдо бўлди. Бунда иш берувчилар СТИР билан ишга қабул қилинган ходимларни расмий ишдан бўшатиш ва уларни ЖШШИР билан янгидан ишга қабул қилишларига тўғри келади. Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан бу қанчалик тўғри? Buxgalter.uz вазитни таҳлил қилди:
14.10.21
Ташкилот вақти-вақти билан ўз ходимларига уларнинг аризалари ва тузилган ёзма шартномалар асосида товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш ва бошқа мақсадлар учун қисқа муддатли (бир йилга қадар) фоизсиз қарзлар беради. Ташкилот бундай қилишга ҳақлими ёки қарзлар фоиз остида ажратилиши мажбурийми?
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
13.10.21
Электрон ҳужжат айланиши (ЭҲА) - бу «қоғозсиз иш юритиш»ни яратиш имконини берадиган электрон ҳужжатларга автоматлаштирилган ишлов бериш тизими. У иш вақтидан фойдаланиш самарадорлигини оширади ва ҳужжатларга қўлда ишлов бериш ва қоғоз харид қилиш харажатларини энг паст даражага туширади. Бироқ бунда - лицензияли дастурий маҳсулот сотиб олиш ва уни аниқ корхонага мослаштиришга моддий харажатларни талаб қилади.
13.10.21
Халқаро амалиётда назорат қилинадиган чет эл компанияларининг (НЧЭК) фойдасига солиқ солиш режими энг аввало “пассив” даромадлар - мунтазам (дивидендлар, фоизлар, роялти) ёки бир марталик (акциялар ёки кўчмас мулкни бегоналаштириш ва ҳ.к.) даромадларга йўналтирилган. Актив даромадлар пассив даромадлардан фарқли ўлароқ реал фаолият ва ресурс харажатларини (масалан, ишлаб чиқариш) талаб қилади.
“Активлик”ни аниқлаш тамойилларини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА тушунтирди:
13.10.21
Ҳисобварақ-фактураларда идентификация кодлари ва штрих-кодлар қасддан нотўғри акс эттирилгани учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифлар киритиш муддати 2022 йил 1 сентябрга қадар узайтирилди 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 3-илованинг 12-б.. Бироқ МХИКдаги хатоликлар учун ҳозирданоқ катта миқдордаги жарималар қўлланилмоқда. buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
12.10.21
Кўпинча жисмоний шахслар ўз жамғармаларидан эмас, балки кредитлар ва қарзлар ҳисобидан йирик харидларни амалга оширадилар. Амалиётдаги мисоллардан шу каби операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини кўриб чиқамиз.
12.10.21
2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органларида барча жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритиш ЖШШИР бўйича амалга оширилади (23.03.2021 йилдаги ПФ-6191-сон Фармон 5-б.). Бироқ ҳануз айрим солиқ тўловчиларда бу мураккаблик туғдирмоқда. ДСҚ солиқ ҳисоботи шаклларида ЖШШИР устунларини тўлдиришда қандай хато қилмаслик ва Ҳисоб-китобни муаммосиз топширишни тушунтирди.
12.10.21
Кўп кадрлар бўлими ходимлари тўлиқсиз ва қисқартирилган иш вақти - бу айни бир тушунча, деб ўйлашади. Бундай эмас. Уларда фақат биттаси умумий - қонунчилик билан ўрнатилган иш вақтининг нормал муддатига (ҳафтада 40 соат) нисбатан иш вақтининг камроқ муддати (МК 115-м.). Амалиётда хатоларга йўл қўймаслик учун ушбу тушунчалардаги муҳим фарқларни кўриб чиқамиз.