Новое
16.08.21
1 июлдан бошлаб солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамидан (ЖШШИР) фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бу Ўзбекистонда истиқомат қилмайдиган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тааллуқлидир. Улар бундай вазиятда қандай йўл тутишлари мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Tax Consensus» СМТ солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА сўзлаб берди:
16.08.21
Харидорнинг илтимосига биноан дорихона таблеткаларнинг тўлиқ бўлмаган қадоғини (60 дона) сотади, битта блистер эса - 10 дона таблетка. Бунда рақамли маркировка фақат дори воситаси қадоғига қўйилган (60 дона). Бундай сотиш онлайн-НКТ тизими ва “Asl belgisi” тизимида қандай акс эттирилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Стратегик режалаштириш департаменти мутахассиси Аҳмад ФАЙЗИЕВ тушунтирди:
13.08.21
МЧЖ ўз таъсисчисига - Ўзбекистон норезидентига устав фондини камайтириш ҳисобига чет эл валютасида пул маблағлари тўлади. Бунда солиқ оқибатлари юзага келиш ёки келмаслигини Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:
12.08.21
Корхона контрактация шартномаси асосида Ўзбекистон корхоналари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлайди. У ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани қандай аниқлайди?
Ушбу савол бўйича buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА ўз фикри билан ўртоқлашди:
11.08.21
Ташкилот давлат қимматли қоғозларига доир РЕПО шартномаларини валюта биржасида амалга оширади. Вuxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаментининг солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ бундай шартномаларнинг натижалари солиқ солишга қандай таъсир кўрсатишини тушунтириб берди.
10.08.21
ДСҚ мутахассисларининг таъкидлашича, чакана харидорлардан қабул қилинган барча тўловлар онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали ўтиши керак. Шу жумладан бўлиб-бўлиб тўлашга, кредитга ёки бўнак билан сотилган товарлар бўйича биринчи ва кейинги тўловлар. Агар гап мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товар хусусида борса, қандай қилиб кейинги тўловларни онлайн-НКМ орқали ўтказиш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ бу ҳақда гапириб берди:
09.08.21
Июнда дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси бошланди. Агар товар дорихона орқали сотилса, сотувчида онлайн-НКМ сканери ёрдамида маркировкани ўқиш ва товарни айланмадан чиқариш имконияти мавжуд. Агар дори воситаларини, масалан, касалхона, хусусий клиника ўз мижозларининг эҳтиёжлари учун пул ўтказиш йўли билан харид қилса, қандай йўл тутиш лозим? Ҳисобварақ-фактурада рақамли маркировкалаш назарда тутилмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ тушунтирди:
09.08.21
Агар ходим иш йили давомида иш ҳақи сақланмаган таътил олган бўлса, унинг иш йилининг тугаши кўчириладими? Агар “ҳа” бўлса, аниқ қанча кунлар сонига? Ходимнинг иш йилини ҳисоблаб чиқариш тартиби қандай?
Саволларга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
09.08.21
Ўзимизнинг материаллар ҳамда давал хом ашёдан темир-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарамиз (ҚҚС тўловчисимиз). Давал хом ашёси сифатида арматура ва цемент келиб тушади. Давал хом ашёсини қандай тўғри ҳисобга олиш керак? Солиқ солиш мақсадларида қандай сумма корхона даромади ҳисобланади: юклаб ортилган тайёр маҳсулотлар қийматими ёки давал хом ашёсини қайта ишлаш хизматлари қийматими?
Саволларга «Норма» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
06.08.21
Техник сабабларга кўра чеклардаги ахборотнинг бир қисми ФМО (фискал маълумотлар оператори) тизимига қисман узатилган, уларда фақат харид қиймати ва ҚҚС суммаси мавжуд. Ушбу чеклар бўйича сотилган товарлар жумласида рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар ҳам мавжуд. Уларнинг сотилишини мониторинг тизимида қандай акс эттириш мумкин? Солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “Чекни тиклаш” функционали ҳозирча товарнинг рақамли маркировкаси кодини қўлда киритиш имкониятини назарда тутмайди. Бу вазиятда нима қилиш кераклигини, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ стратегик ривожланиш департаменти мутахассиси Аҳмад ФАЙЗИЕВ тушунтирди: