Новое

Халқ банки ШЖБПҲ бўйича муҳим саволларга жавоб берди

26.07.21
Агар корхонада бир нечта ходимларда ШЖБПҲда хатолар аниқланган бўлса, корхона уларни ишдан безовта қилмасдан ёрдам бериши мумкинми? Ходимга Халқ банкида амалдаги паспортга мувофиқ ШЖБПҲга тузатиш киритишди, бироқ янги счётга эскисидан жамғарма қанчалик тез ўтказилади? ШЖБПҲ сўровномасидаги кириллдаги маълумотлар қандай лотин ёзувига ўтказилади? Агар бухгалтернинг компьютерида ШЖБПҲ сайти очилмаса, нима қилиш керак?

Аввалги иш жойида штати қисқартирилган ходим учун муддатидан аввал таътил

26.07.21
“4 ой аввал ишга қабул қилинган ходим аввалги иш жойидаги “қисқартириш” сабаб фойдалана олмаган ҳар йили бериладиган асосий таътилни беришни талаб қиляпти. Умумий қоида бўйича, биринчи иш йилида янги ходимга 6 ойдан сўнг таътил берилса, 4 ой ишлаган тақдирда, биз унга таътил беришга мажбурмизми? Ундан ташқари, ходимнинг таътили аввалги иш жойида 15 иш кунни ташкил этган, бизда эса – 24 иш куни”. Бундай вазиятларда қандай йўл тутиш лозимлиги тўғрисида “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтириш бериб ўтди:

ДСҚ 17 рақамли МХИКга ўтиш тафсилотларини аниқлаштирди

26.07.21
2020 йил 1 июлдан бошлаб 17 рақамли МХИКга ўтиш бошланди. Бироқ ҳануз уларни қўллашнинг имкони бўлмаган, сабаби бунга ЭҲА (ЭҲФ) ва онлайн-НКТ тизимлари мослаштирилмаганди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ МХИКнинг янги форматига ўтиш тартибини аниқлаштирди.

Хизматлар таннархини ҳисоблаш зарурми

26.07.21
Ҳар бир бухгалтер ҳар қандай товар ва тайёр маҳсулотнинг таннархи бўлишини билади. Уни турли услубиятни қўллаган ҳолда ҳисоблайдилар. Ҳар бир маҳсулот тури учун норматив калькуляцион карта мавжуд бўлиб, унда хом ашё, энергоресурслар ва ҳ.к. учун норматив харажатлар акс эттирилади. Бундай карталарни тузишда корхоналар ГОСТлар, ТШлар, ўз лаборатория тадқиқотларига амал қилишади. Хизматлар таннархи билан қандай йўл тутиш лозим? Уни ҳисоблаш зарурми ёки йўқ? Ва буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Profi Training бизнес-мураббийи, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА жавоб берди:

Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида тафовутлар аниқланган тақдирда нима қилиш шарт

24.07.21
Агар ходимнинг ташкилот ҳужжатлари ҳисоботларида кўрсатилган Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) билан паспортидаги (ID-карта) ЖШШИР мос келмаса нима қилиш зарур? Buxgalter.uz ДСҚнинг тавсияларини жамлаб, Халқ банкида юзага келган вазият юзасидан солиқ маслаҳатчиси Гульнара Эргашевадан изоҳ олди.

еStat 4.0 дастури статистика ҳисоботларини жўнатиш бўйича асосий платформага айланди. Ундан қандай фойдаланилади

24.07.21
Давлат статистика қўмитаси Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Дастлаб тест режимида ишлаб келган еStat 4.0 дастури статистика ҳисоботларини электрон шаклда қабул қилиш, жўнатиш ва қайта ишлаш учун ягона ишчи платформага айланди. Buxgalter.uz тегишли идорадан мазкур тизимдан қандай фойдаланиш мумкинлиги борасида маълумот олди

Қандай қилиб юридик шахс норезидентнинг даромадларидан солиқ Ҳисоб-китобини топширади

19.07.21
Тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи Ҳисоб-китоби қандай даврийликда топширилади, буни buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди:

Квартирани харид қилишда қўшимча ҚҚС тўлаш зарурми

17.07.21
2018 йилда харидор қурувчи билан янги уйда квартира сотиб олиш учун шартнома тузди. Шартнома суммаси ҚҚСсиз бўлди, сабаби қурувчи ушбу солиқнинг тўловчиси бўлмаган. Ўша йилнинг ўзида харидор шартнома бўйича барча суммани тўлаган. Уй қурилиши якунлангандан кейин 2021 йилда қурувчи квартирани харидорга ўтказишни рад этди ва унга 2019 йилдан бошлаб у тўловчига айланганлиги муносабати билан ҚҚС суммасига шартнома қийматини оширилиши учун шартномага қўшимча келишув тузиш тўғрисида хабарнома йўллади. Қурувчининг бундай вазиятда қўшимча тўлов тўғрисидаги талаби қонунийми, буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун қарздорлар 2021 йилда тўловларни оширилган ставкалар бўйича ва пеня билан тўлайдилар

17.07.21
2021 йил учун атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларини тўламаган ташкилотлар уларни оширилган миқдорлар бўйича тўлайдилар. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фарҳод ДЕҲҚОНОВ тушунтирди:

Ўзбекистон ҳудуди ва унинг ташқарисига хизмат кўрсатиш экспортининг солиқ оқибатлари

17.07.21
Норезидентларга хизматлар кўрсатадиган маҳаллий компанияда қандай солиқ оқибатлари юзага келади: 1) агар мижозлар Ўзбекистонда жойлашган бўлса; 2) агар мижозлар хорижда турса, хизматлар эса интернет орқали тақдим этилса? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: